Lifehacker нашри витаминга бой, шунингдек, хуштаъм таом рецепти билан бўлишди. Ноодатий рецептга кўра қўшиладиган асал таомни янада мазали қилиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- мол гўшти — 400—450 грамм;
- соя соуси — 1—2 ош қошиқ;
- барбекю соуси — 2—3 ош қошиқ;
- асал — 1—2 ош қошиқ;
- занжабил — кичкина бўлак;
- саримсоқ — 1 бўлак;
- ўсимлик мойи — 1 ош қошиқ;
- кўк пиёз, туз ва мурч.
- Мол гўшти сомонча шаклида тўғраб олинади.
- Барбекю, соя соуси ва асал аралаштирилади.
- Занжабил ҳамда саримсоқ қирғичдан ўтказилади.
- Ёғ ўрта оловда товада қиздирилади. Мол гўшти солиниб, 2-3 дақиқа давомида қовурилади.
- Яхшилаб аралаштирилгач яна 2 дақиқа қовурилади.
- Табга кўра туз, мурч, саримсоқ ва занжабил солиб аралаштирилади.
- Устидан соус қуйилади ва яна 5 дақиқа давомида қовурилади.
- Дастурхонга тортишдан аввал таом кўк пиёз билан безатилади.
Изоҳ (0)