Lifehacker нашрида тақдим этилган навбатдаги рецептга кўра, кесадилянинг тайёрлаш жуда осон, мазаси эса оғзида қолади. Начинкасига бошқа маҳсулотлардан ҳам қўшиш мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз — 1/2 дона;
- дудланган колбаса — 250 грамм;
- ўсимлик мойи — 1 ош қошиқ;
- маккажўхори — 120 грамм;
- қаттиқ пишлоқ — 180 грамм;
- тортилла — 8 дона;
- кинза, аччиқ соус.
- Пиёз ва колбаса майда тўртбурчак шаклда тўғралади. Ёғ товада қиздирилади.
- Пиёз юмшагунга қадар 2-3 дақиқа давомида қовурилади. Устидан колбаса ва маккажўхори қўшилади ва яна 3-4 дақиқа пиширилади.
- Пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
- Битта тортилла қуруқ товага солинади ва устидан пишлоқ сепилади. Сўнгра устидан начинка солинади.
- Таъбга кўра, кинза ва соус ҳам қўшиш мумкин.
- Начинка устидан яна пишлоқ сепилади ва яна бир тортилла билан ёпилади. Ҳар икки томони қизаргунча пиширилади.
- Қолган кесадилялар ҳам худди шу тарзда тайёрланади. Дастурхонга тортишдан аввал иссиқ егуликлар тўртга бўлинади.
Изоҳ (0)