Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилояти Бувайда туманида автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «Москвич» автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Фото: Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Қайд этилишича, Бувайда тумани ФВБга тунги соат 21:30 да «Бунёдкор тараққиёт метан сервис» МЧЖга қарашли АГТШдан газ тўлдириб чиқаётган «Москвич» автомобили ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига соат 21:40 да етиб борган. Ёнғин соат 21:43 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар