Финляндиянинг Хелсинки шаҳридаги Олимпия стадионида 10 август куни Европа Суперкубоги доирасида «Реал» ва «Айнтрахт» ўзаро тўқнаш келади.
Мадрид клуби Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида иштирок этади. Карло Анчелотти шогирдлари 28 май куни «Ливерпуль» устидан ғалаба қозониб, ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди.
«Айнтрахт» эса Европа Лигаси чемпиони ҳисобланади. Немис клуби 18 май куни «Рейнжерс»ни мағлуб этиб, шоҳсупага кўтарилди.
«Айнтрахт» ва «Реал» 1959/60 йилдан бери расмий ўйинларда бир-бирига тўқнаш келмаган эди. Ўшанда «қаймоқранглилар» франкфуртликларни Европа Чемпионлар Кубоги финалида 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учрашувда Альфредо ди Стефано ҳет-трик қайд этган бўлса, Ференс Пушкаш покерга эришган.
Изоҳ (0)