«Ливерпуль» Европа Чемпионлар Лигаси финалидаги мағлубият сабаб 2022/23 йилги мавсум қуръасида 2-саватчага тушиб кетди.
Мерсисайд жамоаси ЕЧЛ ғолибига айланган тақдирда биринчи саватдан жой олган бўларди. Унинг ўрнини «Аякс» эгаллаган.
Шу тариқа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олган жамоалар қуйидаги саватчаларга жойлашди:
Биринчи саватча: «Реал Мадрид» (ЕЧЛ ғолиби ва Испания чемпиони), «Айнтрахт» (Европа Лигаси ғолиби), «Манчестер Сити» (Англия чемпиони), «Милан» (Италия чемпиони), «Бавария» (Германия чемпиони), «ПСЖ» (Франция чемпиони), «Порту» (Португалия чемпиони) ва «Аякс» (Нидерландия чемпиони);
Иккинчи саватча: «Ливерпуль», «Челси», «Барселона», «Ювентус», «Атлетико», «Севилья», «Лейпциг» ва «Тоттенҳэм»;
Учинчи саватча: «Боруссия Д», «Зальцбург», «Шахтёр», «Интер», «Наполи», «Спортинг» ва «Байер».
Тўртинчи саватчада ҳозирча фақат «Брюгге» ва «Селтик» жамоалар бор. «Марсель» учинчи ёки тўртинчи саватчадан жой олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионатларида 2021/22 йилги мавсум якунларига кўра 26 та жамоа ЕЧЛ келаси мавсумига тўғридан-тўғри йўлланма қўлга киритган. Яна олти жамоа номи плей-офф баҳсларидан кейин маълум бўлади.
Изоҳ (0)