• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда қурилаётган 26 та янги объект талабга жавоб бермаслиги танқид қилинди ва аксарияти бузиб ташланди

    Самарқанд вилоятида қуриб битказилаётган 26 та объект сифатсиз қурилаётгани, қурилиш талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳолимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Айтилишича, мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан туман ва шаҳарларда олиб борилаётган мониторинг давомида аниқланган.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Таъкидланишича, президент Шавкат Мирзиёев қарорига асосан вилоятда 2022 йилга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида 98 та объектда, жумладан, таълим, тиббиёт ҳамда спорт муассасаларида қурилиш-монтаж ишлари учун маблағ ажратилган.

    «Ўзинг қураётган мактабда менинг болам, менинг неварам ўқийди деб қурсанг, сифатли қурасан. У ерда ҳам сенга ўхшаган, лекин сендан фарқ қиладиган Худодан хабари бор, виждони бор, оддий деҳқоннинг боласи ўқийди. Сен ноинсофни қилаётган ишингни қара», — дейди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.

    Вилоятнинг Қўшробод туманидаги 77-умумтаълим мактабида «Универсал иншоот строй» масъулияти чекланган жамияти томонидан 220 ўринли қўшимча бино барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуд ўраб олинмаган. Ғиштлар сифатсиз, тасодифий ётқизилган, вертикал чоклар қоришма билан тўлдирилмаган. Ишлар сифатсиз бажарилганлигига қарамасдан буюртмачи томонидан иш ҳажми қабул қилиниб, молиялаштирилган.

    Вилоят ҳокими раҳбарлигидаги муҳокамада шаҳар ва туманларда қурилиш ишларини олиб бораётган 26 та қурилиш ташкилоти раҳбарлари фаолияти танқид остига олинган. Нуробод туманидаги 16-умумтаълим мактаби учун спорт зали қураётган «Лазизжон строй сервис» масъулияти чекланган жамияти ҳам шулар жумласидан. Улар томонидан юқоридаги қоидабузарликлар билан бир қаторда, темир-бетон белбоғи лойиҳа талабларига зид равишда ҳар хил баландликларда ўрнатилган. Қуйма бетон ишларида кичик механизмлар ишлатилмаган. Армокаркасларнинг аксариятида ҳимоя қатлами мавжуд эмас. Ижро ҳужжатлари тўлиқ юритилмаган. Қурилиш ишларида хавфсизлик чоралари кўрилмаган. Ишчиларнинг махсус кийимлари мавжуд эмас.

    Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 5-сон оилавий поликлиника биносини реконструкция қилиш, Самарқанд шаҳридаги «Қорасув» массивида 1-сон туғруқ мажмуаси ва оилавий поликлиниканинг янги биноси қурилишида қонунбузарликларга йўл қўйилганига ҳам тўхталиб ўтган.

    «Йиғилиш якунида объектларда ишларни етарли даражада ташкил этмаганлиги, белгиланган техник назорат ишларини олиб бормаганлиги ҳамда ўз вазифасига совуққонлик билан қараганликлари учун вилоят ҳокимлиги ‘Ягона буюртмачи хизмати’ инжиниринг компаниясининг 5 нафар ходимлари ва вилоят қурилиш назорат инспекциясининг 2 нафар ходимлари эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

    Айрим раҳбар кадрларга интизомий жазо чоралари қўлланилди. Барча объектлар бўйича доимий равишда сифат назоратини олиб бориб, ҳар 3 кунда вилоят ҳокимлигига фотолавҳалар билан маълумот киритиб боришга кўрсатма берилди. Ҳафтасида бир маротаба танқидий руҳда вилоят ҳокимлигида масала муҳокама этилиши белгиланди», — дейилади ҳокимлик тарқатган расмий ахборотда.

    27.05.2022, 23:22   Изоҳ (0)   27863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани бўйича қўшимча маълумот берилди

    27.05.2022, 22:57

    Андижон ўтган 3 ойда коррупцион жиноятлар энг кўп содир этилган вилоят бўлди

    27.05.2022, 22:45

    Самарқанддаги ҳовлилардан бирида 11 қаватли бино ноқонуний қурилгани аниқланиб, бузиладиган бўлди

    27.05.2022, 21:59

    Навоийда Damas ҳайдовчиси 29 бош қўйни ортиб ҳаракатланди (видео)

    27.05.2022, 20:34

    «Доимгидек ойлик 10 фоиз ошса, нархлар 30 фоизга кўтарилиб кетади» — Чорсу бозоридан репортаж

    27.05.2022, 20:10

    Ўзбекистонда коррупция чуқур илдиз отган. Асосий сабаблардан бири — қоидабузарлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги яқин алоқалар

    27.05.2022, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.