• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дахлсизлигидан маҳрум этилиб, 5 йилга қамалган андижонлик депутат қурган бинолар бузиб ташланмоқда

    Дахлсизлигидан маҳрум этилиб, қилган жиноятлари учун 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг собиқ депутати Шуҳрат Каримов томонидан ноқонуний қурилгани айтилган бинолар МИБ томонидан бузиб ташланмоқда Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Фото: МИБ Андижон вилояти бошқармаси

    Фото: МИБ Андижон вилояти бошқармаси

    МИБнинг Андижон вилояти бошқармаси маълумотига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2021 йил 22 июндаги ижро ҳужжатига асосан «Alliance роад cонструcтион» МЧЖга ажратиб берилган 4 гектар ер майдонидан ташқари ортиқча 1,26 гектар ер майдонига қурилган 17 та ҳар бири 400 кв.метрдан иборат қурилиши тугалланмаган бинолар, 5 та ҳар бири 400 кв.метрдан иборат ер майдонидаги бетон фундамент қурилмалар жамият таъсисчиси Шуҳрат Каримов ҳисобидан буздирилиши белгиланган.

    Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 11 ноябрь куни мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган ҳамда ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда бажариши учун қарздор жамиятга муддат берилган. Шу сабабли ижро иши кейинга қолдирилган.

    Бироқ Бюро ходимлари томонидан тарафлар бир неча бор огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ноқонуний қурилмалар ихтиёрий равишда буздирилмаган. Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

    Фото: МИБ Андижон вилояти бошқармаси

    Фото: МИБ Андижон вилояти бошқармаси

    2022 йилнинг 19 май куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 1,26 гектар ер майдонига қурилган қурилиши тугалланмаган бинолар бузилиши бошланган. Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг 2021 йил 17 майдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилгани, сессияда Андижонда ер сотувчиларнинг кирдикорларини фош қилган депутат прокурор тақдимномасига кўра, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилингани маълум қилинганди.

    «Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида журналистик суриштирув ўтказганди. Шуҳрат Каримов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида депутат сифатида қонун ва қонуности ҳужжатлар ижросини халққа етказиш ва ижросини назорат қилишга ҳаракат қилгани, шу сабабли бир қатор ташкилотларга тегишли тартибда депутатлик сўровлари юборгани, бу эса мутасаддиларга ёқмаганини билдирганди.

    Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров эса депутат Шуҳрат Каримов ўзига ажратилган тўрт гектар ер майдони атрофидаги қўшимча олти гектарни ҳам ноқонуний қўшиб олгани, ўзига бириктирилган ердан кўп қаватли уйлар, коттежлар, маиший хизмат бинолари қуриши керак бўлган бўлса-да, белгиланган ишлар амалга оширилмагани таъкидлаган.

    Орадан бир ой ўтиб, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган депутат Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг 2021 йил 23 июндаги ажримига мувофиқ Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» (фирибгарлик) банди ва бошқа моддалар билан гумон қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани хабар қилинганди.

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум бўлган депутат 2021 йилнинг ноябрь ойида 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    Мавзуга доир: Наманганда ички ишлар ходимининг погони ва кўкрак нишонини юлиб отган депутатга жиноят иши қўзғатилди (видео)

    27.05.2022, 16:23   Изоҳ (0)   23914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ресурслардан самарасиз фойдаланиш оқибатида Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши пасаймоқда

    27.05.2022, 16:13

    Ўзбекистонда «Рақамли мобил паспорт» қарори лойиҳаси эълон қилинди

    27.05.2022, 15:58

    «Ўзбекнефтгаз» бензин нархининг ошгани бўйича расмий баёнот берди

    27.05.2022, 15:16

    Ўзбекистонда 2022 йилнинг тўрт ойида қанча оила ажрашгани маълум бўлди

    27.05.2022, 14:54

    «Транспорт маданиятини янада ошириш мақсадида». Тошкентда автобусларга йўловчиларнинг чиқиб-тушиши борасидаги янги тартибга изоҳ берилди

    27.05.2022, 14:00

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    27.05.2022, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.