Ҳужумчи Рафаэл Леау «Милан»ни тарк этиши ва фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
Football Italia нашрининг хабарига кўра, португалиялик футболчига «Реал» қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар Леау учун 120 миллион евро тўлашга тайёр.
Ҳужумчининг «Милан» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, «россонерилар» футболчи билан битимни 2026 йилгача узайтириш истагида.
«Милан» раҳбарияти Рафаэлнинг агенти Жорже Мендеш билан учрашиши кутилмоқда, учрашувда «Реал» варианти ҳақида ҳам сўз боради.
Леаунинг товон пули 150 миллион еврони ташкил этади, аммо миланликлар «Реал» ушбу бандни фаоллаштирмаслигига ишончи комил.
22 ёшли ҳужумчи жорий мавсум «Милан» сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)