Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Шайхонтоҳур тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 1994 йилда қурилган 1 қаватли уй 12 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,16 гектар. Бинонинг майдони — 654 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 3,9 млрд сўм. Аризалар 27 июнь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот изоҳида ёзилишича, уй ичидаги жиҳозлар сотувга қўйилмаган, гаровга фақатгина кўчмас мулк қўйилган.
Аввалроқ «Дархон»даги икки қаватли бинонинг бир қисми қарийб 25 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)