Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 26 май куни 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 26 май куни соат 13:25 ларда Қамаши тумани ҳудудидан ўтган Қарши—Чем—Чироқчи—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 57-километрида содир бўлган. Ҳайдовчилар:
- С.А. бошқарувида бўлган Nexia;
- Х.Э. бошқарувида бўлган Lacetti;
- Ф.Й. бошқарувида бўлган Spark автомобиллари иштирокида тўқнашув юз берган.
Ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ Фарғонада Spark ва Nexia-3 тўқнашувида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлгани, Сирдарёда Lacetti ва Nexia тўқнашуви оқибатида 5 киши вафот этгани, Наманганда 14 ёшли бола «Жигули»да тенгдошини босиб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)