25 май куни Еврокомиссия (EК) Россиянинг хориждаги активларини мусодара қилиш бўйича чора-тадбирлар тўпламини қабул қилиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Ушбу пакетнинг бир қисми сифатида EК Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтишни Европа Иттифоқида жиноят деб ҳисоблашни, шунингдек, чекловларни бузган жисмоний ва юридик шахсларнинг активлари ва мол-мулкини мусодара қилишни таклиф қилди.
Чеклов чораларини бузган жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки мусодара қилинишини таъминлаш зарур, Еврокомиссия ҳам Европа жиноятлари рўйхатига санкциялар бузилишини қўшишни таклиф қилмоқда, — дейилади эълон қилинган баёнотда.Активларни мусодара қилишнинг такомиллаштирилган тизими чекловларни бузганларга ҳам тааллуқли бўлади.
Шу орқали санкциялар бузилиши натижасида олинган даромадларни кузатиш, музлатиш, бошқариш ва мусодара қилиш таъминланади.
Аввалроқ Европа комиссияси 2022 йил учун инфляция прогнозини 3,5 фоиздан 6,1 фоизга оширгани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)