Uzbekistan Airways Тошкент—Боку—Тошкент халқаро йўналишидаги парвозлар сони оширилишини маълум қилди.
Авиакомпания матбуот хизмати хабарига кўра, бугунги кунда авиақатновлар мунтазам равишда сешанба ва пайшанба кунлари бажарилмоқда. 5 июндан бошлаб эса якшанба кунлари ҳам йўлга қўйилади.
Тошкент—Боку йўналиши бўйича авиачипта нархи 2 024 036 сўмдан (багажсиз) ва 2 260 765 сўмдан (багаж билан), Тошкент—Боку—Тошкент йўналиши бўйича эса 3 977 052 сўмдан (багажсиз) ва 4 403 165 сўмдан (багаж билан) бошланади.
Uzbekistan Airways Бокуга мунтазам қатновларни 2022 йил 8 мартдан бошлаб тиклаганди.
Бундан аввал Uzbekistan Airways Тошкент—Прага йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)