• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қатар ЖЧ—2022 мезбонлигидан маҳрум бўладими? Истеъфодан сўнг «портлаган» Кабаев, чет эл лигасида чемпион бўлган 17-ўзбекистонлик. Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 24 майда нималар ҳақида ёзган?

    Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури. Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

    Хўш, 11 йил аввал 24 май куни ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервьюлар уюштирган? Буларнинг барчаси «Ўзбек футболи газеталари тарихи» рукнида эълон қилиб борилади.

    Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак ўртоқлик учрашувлари, жумладан, 4 июнь куни Хитойга қарши ўйнаши айтилган, аммо «Интерфутбол» газетасининг 24 май сонида берилган хабарга кўра, ушбу учрашув ЎФФнинг илтимосига биноан бир кун кейинга кўчирилди.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Бунга нима сабаб бўлган деган саволга жавоб ҳам бир ажойиб – МТЖ 1 июнь куни Киевда Украина билан ўйин ўтказган, эндиги манзил эса Шарқий Осиё. Футболчиларнинг чарчаб қолмаслиги учун мураббийлар томонидан шундай фикрга келинган. Кишини ҳайрон қолдирадигани – ушбу ҳолат юзага келишини тахминан ҳамма, ҳеч бўлмаса мураббийлар яхши англаган. Аммо нега учрашув санаси келишилаётганда шу каби факторлар инобатга олинмаган, қизиқ.

    «Интерфутбол» газетасининг 17 май кунги сонида ЎФФга ФИФА вакилларининг келиши кутилаётгани ва унда ёллар ўртасида U-20 Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи муҳокама қилиниши айтилганди, газетанинг 24 майдаги сонида хабар берилишича, ФИФА вакиллари Ўзбекистонга келган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Делегация Ўзбекистонда уч кун иш олиб боради. Бориш режа қилинган манзиллар: Тошкентдаги «Бунёдкор», «Пахтакор», «ЖАР» стадионлари, шунингдек, Қашқадарёдаги «Марказий», «Насаф», «Б.Вафоев» ҳамда бир қатор машғулот майдонлари.

    Маълумот учун, ўша вақтда ФИФА Ўзбекистонга мундиал мезбонлигини берган, бироқ кейинчалик ташкилотнинг ўзи Ўзбекистонни бу ҳуқуқдан маҳрум қилган.

    «Тошкентда халқаро турнир» сарлавҳали хабарда гап футзал ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, 28—31 май кунлари Озарбайжон ва Россиядан футзал клублари, Вьетнамнинг эса бутун бошли терма жамоаси Ўзбекистондаги мусобақада иштирок этади. Мезбон мамлакат номидан эса «Ардус» иштирок этиши кўзда тутилган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Хабардаги эътиборга молик жиҳат – Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси томонидан ушбу учрашувларни томоша қилиш учун «Ўзбекистон» спорт мажмуасига кириш бепул. Айтиш жоизки, 11 йил ўтиб ҳам, бугунги кунда айрим футзал турнирларига кириш мутлақо бепул.

    2011 йилнинг 19 май куни 40 ёшга тўлган «Пахтакор»нинг вице-президенти Самвел Бабаян «Интерфутбол»га интервью берган. У жамоа таркибининг ёшартирилиши борасидаги саволларга ҳам жавоб бериб ўтган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Самвел Вячеславович, шунингдек, қачон ўзбек телевидениеси футбол трансляциялари учун клубларга ҳақ тўлаши тўғрисидаги саволга ҳам жавоб бериб, жумладан, шундай деган: «... биринчи навбатда, олий лигада кўрсатилаётган футболнинг ўртача сифати ошиши зарур... ўйлашимча, ЎФФ бу йўналишда ҳам катта ишларни олиб боряпти».

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Орадан 11 йил ўтиб ҳам кўришимиз мумкин, ТВ трансляциялар учун клубларга пул тўламайди.

    Олий лига тақвимида эса яна ўзгаришлар. Аввалроқ, МТЖнинг ўртоқлик учрашувларида «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор» футболчилари иштирок этиши сабаб Ўзбекистон чемпионатининг 10-туридан ўрин олган ушбу икки жамоа ўртасидаги баҳс 29 майга қолдирилгани айтилганди. Энди эса ушбу ўйин номаълум муддатга қолдириб юборилди.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Шунингдек, «Пахтакор»нинг Ўзбекистон кубогидаги «Андижон» қарши учрашувининг санаси ҳам ўзгартирилган. Бунга сабаб – Ўзбекистон МТЖ ҳамда ОТЖнинг йиғинларига «пахтакорчи» футболчиларнинг чақирув олиши. Бундан ташқари, тақвимдаги бир қатор учрашувларнинг ҳам санасида ўзгаришлар бўлганини кўриш мумкин.

    Олий лиганинг 8-туридан сўнг «Қизилқум»да истеъфо юз берган, хўш, мураббий нега жамоадан кетди? «Марат Кабаев ‘портлади’» сарлавҳаси остидаги интервьюда мутахассис нима сабабдан истеъфога чиққани ҳақида тўхталиб ўтган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Эътиборга молик томони шундаки, клуб раҳбарияти ўтган йилги қарзларни 20 январдан сўнг беришга ваъда қилган. «Йигитлар билан ҳазиллашиб, 20 январдан кейинлиги аниқ, аммо қайси йил, қайси ой ёки қайси кун эканлиги ноаниқ, деб кулишардик. Хуллас, апрель ойида оз миқдорда пул олдик. Очиғи қандай йўл билан берилган ноаниқ. Чунки на бир қоғозга қўл қўйдик, на бир ҳужжатга».

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Клубларимиз ўз соҳибларига эгами?» сарлавҳаси остидаги мақолада бугунги кунда ҳам актуал бўлган мавзулар кўтарилган дейиш мумкин.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Мақолада клубларнинг президенти бўлиши, реклама масалалари, шунингдек, жамоаларнинг атрибутлар орқали пул топиши ҳақида сўз борган.

    Хориж футболида нима гап? «Вест Ҳэм» футболчиси Демба Ба дастхат бермагани сабаб мухлис билан муштлашиб кетган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Воқеанинг ривожи қизиқ: мухлис футболчидан дастхат сўраган, Ба эса унга чарчаганини айтган. Мухлис клуб стадионидаги арзимаган ложа учун 60 минг фунт стерлинг тўлашини айтиб яна дастхат сўраган, Ба яна бир бор рад этган. Кейин эса мухлис ҳужумчини ҳақоратлаган, жумладан, ирқчиликка йўғирилган сўзлар айтган. Воқеанинг якуни эса муштлашув билан якун топган.

    «Бош билан зарба бериш оқибати» сарлавҳали хабарда айтилишича, Мексика термаси посбони Хосе де Хесус Корона мамлакат чемпионати доирасидаги ўйинда рақиб жамоа мураббийига бош билан зарба берган ва ушбу ҳолат ТВ камераларига муҳрланган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Оқибатда дарвозабон КОНКАКАФ Олтин кубоги мусобақасида иштирок этишдан маҳрум бўлган.

    Қатар ЖЧ—2022 мезбонлигидан маҳрум бўлиши — кўп гапирилган мавзу. ФИФА президенти Зепп Блаттер ҳам бу борада гапирган экан.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Айтилишича, Қатар томони мундиалга мезбонликни қўлга киритиш учун ФИФА ижроқўмининг айрим аъзоларини сотиб олганликда гумонланмоқда. Мана, орадан 11 йил ўтиб кўриб турганимиз — 2022 йилги Жаҳон Чемпионати Қатарда бўлиб ўтади.

    25 майдан 8 июнга қадар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Австриядаги турнирда иштирок этади, хўш, терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов турнир ҳақида қандай фикрда? «Футбол-Экспресс» газетасида мутахассис билан суҳбат эълон қилинган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Интервьюдаги эътиборга молик жиҳат – Вадим Карленович мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилиши ёки йўқлигини билмайди. «Лекин асосийси бу эмас. Биринчи навбатда бу турнир футболчиларнинг ўйин амалиётини оширишга катта ёрдам беради. Голландия каби Европанинг кучли жамоаларига қарши майдонга тушиш пулдан афзал туради деб ҳисоблайман», – деган Абрамов.

    Ўзбекистоннинг тўрт клуби – «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф» ва «Шўртан» биттадан учрашувда ўйин дискини ОФК қароргоҳига юбормагани учун 5000 доллардан жаримага тортилганди. Газетанинг ушбу сонида чиққан хабарга кўра, дисклар ҳақиқатдан ОФКнинг Куала-Лумпурдаги қароргоҳига етиб борган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Таъкидланишича, дисклар тушунмовчилик сабаб бошқа бўлимга ўтиб кетган ва эндиликда ОФК тартиб-интизом қўмитаси ўз қарорини қайтадан кўриб чиқади.

    Киевнинг «Арсенал» жамоасида ўйнайдиган Максим Шацких Ўзбекистон терма жамоасининг Украинага қарши ўйини олдидан фикр билдирар экан, жумладан, шундай дейди: «Ҳозирги термамиз энди 2007 йилги Киевга келган жамоа эмас. Бу сафар ҳаммаси сал бошқачароқ бўлади».

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Яна 25 кундан кейин» сарлавҳаси остидаги хабарда Ўзбекистон ўсмирлар термасининг Мексикадаги кичик мундиалда иштирок этиши ҳақида сўз борган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Анзурда дуранг, Жепароқ ва Гейнрихда мағлубият. Хўш, легионерларда нима гап?

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Хитой ҳамда Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган Анзур Исмоилов, Элдор Магдеев, Сервер Жепаров ҳамда Александр Гейнрих ҳақида.

    Узоқ йиллардан буён Россияда фаолият олиб бораётган Марат Бикмаевнинг айтишича, футболчини у ерда «иккинчи Қосимов» деб чақиришади.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    Бикмаев суҳбат давомида терма жамоанинг Украина ва Хитойга қарши ўйинларига чақирув олмагани, агар таклиф тушса ва жамоаси билан муаммо юзага келмаса терма жамоа сафида ўйнашини айтиб ўтган. Интервьюни ташкил қилган журналистга кўра, Бикмаев ўртоқлик ўйинларида иштирок этадиган футболчилар рўйхатига киритилган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    2011 йили Озарбайжоннинг «Нефтчи»си миллий чемпионатида ғолиб бўлган. Эътиборли томони клуб сафида ўзбекистонлик Баҳодир Насимов ҳам фаолият юритиб келади. Қуйидаги рўйхатдан 1992 йилдан 2011 йилга қадар хорижда чемпион бўлган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида маълумот олишингиз мумкин:

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

     

    «Барселона» клубининг ҳимоячиси Эрик Абидал март ойида операция қилинган. Шунга қарамасдан майдонга қайта олган ва жамоасининг айрим ўйинларида иштирок этган футболчи берган интервьюсида ҳаётга янгича назар билан қарай бошлаганини айтган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 24 май сонидан лавҳа

    «Шунинг учун барча машиналаримни сотиб юбордим. Футболчилик касби сенга жуда юксак ҳаёт тарзини юритиш имконини беради. Масалан, жуда тезюрар автомобилларни харид қилишинг мумкин. Аммо шунга ўхшаш бирон воқеа содир бўлганида сен ўша машиналар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини тушунасан», — деган футболчи.

    Мавзуга доир: 

    • Футбол янги инқилоб бўсағасида, Олий лига тақвимидаги ўзгаришлар, «Акрамов зўрми ёки Абрамов?». Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 17 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистон терма жамоасининг Украинага қарши ўйини, бир вақтда иккита хориж йиғинида иштирок этган Абрамов, «Кройфф ва Платини ҳозирги Мессидан анча кучли бўлган». Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 20 майда нималар ҳақида ёзган?

    24.05.2022, 16:01   Изоҳ (0)   30009
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕЧЛ 2022/23 йилги мавсуми гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олган 26 жамоа номи маълум бўлди

    24.05.2022, 15:02

    Алишер Саъдуллаев шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

    24.05.2022, 14:30

    Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё Кубоги—2023 саралаш босқичига қуръа ташланди

    24.05.2022, 13:50

    Ўзбекистон Жанубий Кореяга қарши. U-17 Осиё Кубоги—2023 саралаш босқичига қуръа ташланди

    24.05.2022, 11:55

    «Барселона» Роберт Левандовски учун расмий таклиф юборди. Ҳужумчи Хави билан 2 марта суҳбатлашган

    24.05.2022, 10:01

    Килиан Мбаппе: «Реал»га йўқ демадим, Франция ва «ПСЖ»га ҳа дедим

    24.05.2022, 09:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Биз ҳар доим нотўғри сақлаб келган 12 маҳсулот 

    Маслаҳатлар | 20 июн, 20:50

    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

    Реклама | 20 июн, 21:00

    Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:40

    Трамп Эроннинг ядро дастурини ривожлантиришда Обамани айбдор деб атади

    Дунё | 20 июн, 20:30

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.