Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аввалроқ Ўзбекистон Украинага товар ва хизматлар экспортини тўхтатгани ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, Европага экспорт сезиларли даражада ошди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.

Фото: Bloomberg / Peter Boer

Фото: Bloomberg / Peter Boer
Экспорт ҳажми ўсишининг сабабларидан бири Ўзбекистон GSP+ преференциялар тизимига қўшилгани бўлди.

 

2022 йилнинг дастлабки тўрт ойида мамлакат Францияга экспортни 9 бараварга, Буюк Британияга – 2,6 баробарга, Германияга – 90,7 фоизга, Польшага – 51,4 фоизга кўпайтирди.

Илгари Ўзбекистон GSP’дан фойдаланган ва Европа Иттифоқига 3000 та товарни божхона тўловларисиз, 3200 та товарларни эса пасайтирилган ставкаларда экспорт қилиши мумкин эди.

GSP+ доирасида энди 6200 дан ортиқ товарни божсиз олиб кириш мумкин. Бунинг ҳисобидан Европага умумий экспорт 56 фоизга ошди.

Яна бир сабаб — уруш. Украинага экспорт қилишнинг иложи бўлмагани учун Ўзбекистон бошқа бозорлар билан фаолроқ ишлай бошлади.

Учинчи сабаб — Россияга қарши санкциялар. Европа давлатлари ҳам янги бозорларни излай бошлади, улардан бири Ўзбекистон бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистон йил бошидан бери нималар сотиб олди ва сотгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар