Шавкат Мирзиёев раислигида 23 май куни ўтказилган йиғилишда спортчиларни профессионал тайёрлаш тизими тўлиқ қайта кўриб чиқилиши таъкидланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
«Республика ва Чирчиқ шаҳар олимпия захиралари коллежларидан бошқа бирорта спорт коллежи ўз натижаси билан мақтана олмайди. Сабаби ёшлар терма жамоаларининг бош тренерлари айнан шу 2 та коллежда фаолият юритади ва спорт федерациялари ҳам фақат улар билан ишлашга ўрганган», — деган давлат раҳбари.
Самарқанд олимпия коллежи спорт гимнастикаси, таэквондо ва стол тенниси бўйича сўнгги 3 йилда мусобақаларда совринли натижа кўрсатмаган. Ваҳоланки, коллежда ушбу спорт турлари бўйича 23 нафар спортчи, 3 нафар тренер мавжуд.
Шунингдек, ҳозирда олимпия захиралари коллежларига 14 ёшдан юқори ўсмирлар қабул қилинаётгани, оқибатда ёшларни Олимпиада ўйинларига тайёрлаш 7—8 йил кеч бошланаётгани қайд этилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)