Англия банки директори Эндрю Бэйли урушдан келиб чиққан «қиёмат» озиқ-овқат нархлари дунёнинг камбағал қатлами учун ҳалокатли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
«Бугунги озиқ-овқат билан боғлиқ вазият бутун дунё учун инқироз», — дейди АҚШнинг БМТдаги вакили.
Биз келгуси ойларда урушдан жабр кўрган давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва дунё учун кенг кўламли оқибатлари учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишга тайёрмиз, — деди Томас-Гринфильд.
Унинг сўзларига кўра, очарчилик билан боғлиқ вазият, хусусан, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида сўнгги пайтларда оғирлигича қолмоқда ва Россия Украинадаги муҳим портларни тўсиб қўйиш ва фуқаролик инфратузилмасини вайрон қила бошлаганидан кейин янада оғирлашди.
Бу бутун дунё учун инқироз ва шунинг учун бу БМТга тегишли. Биз озиқ-овқатни қаердан топишни, ўз оиласини қандай боқишни билмайдиган миллионлаб одамлар учун жавобгармиз, — дея таъкидлади Томас-Гринфильд.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг фикрича, Украинадаги уруш инсониятнинг катта қисмини очлик ва қашшоқликка маҳкум этиши мумкин.
Аввалроқ Украинадаги уруш жаҳон савдосига қандай таъсир қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)