Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд туманида бир-бирига туташ хонадонларда ёнғин содир бўлди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 19 май куни соат 03:51 да Самарқанд тумани «Жойисой» МФЙ Бирдамлик кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ва «КамАЗ» ёрдамчи автомашинаси жалб этилган. Ёнғинга соат 04:06 да етиб борилган ва соат 05:38 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида 5 та хонадоннинг тахминан 490 метр квадрат майдондаги шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сирдарёда масжид ҳовлисида ёнғин юзага келгани, Бухородаги қурилиш моллари цехида ёнғин содир бўлгани, Тошкентдаги озиқ-овқат дўконларининг бирида ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди