Фарғона вилоятида Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 647 миллион сўмлик телефонлар ва парфюмерия маҳсулотларини мамлакат ҳудудига ноқонуний олиб кириш режаси фош этилди. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарма ахборот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, вилоят Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Фарғона тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.Э. бошқарувидаги автомашина кузатувга олиниб, Фарғона туманидаги хонадонлардан бирига кирган вақтида тўхтатилган.
Шундан сўнг хонадон холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Натижада мазкур хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 647 миллион сўмлик 200 дона телефон ва 14 минг донадан ортиқ парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)