Тошкент вилояти Пискент туманида вафот этган фуқароларнинг пенсия пулларини ўзлаштирган масъул шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, вилоят Пенсия жамғармаси Пискент туман бўлими ходими ва «Халқ банки» кассири ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан 142 нафар вафот этган фуқаронинг 85,8 миллион сўм пенсия пулларини ўзлаштирган.
Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Қибрайда фуқаро ва банк масъул ходими 1 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилгани, Бухорода отаси номига 245 млн сўм кредит ажратиб, маблағни «еб кетган» банк ходимига жиноят иши қўзғатилгани, Қашқадарёда 1,5 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилган ферма раҳбари ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга доир:
- Андижонда иссиқхона учун ажратилган 50 минг долларни талон-торож қилган банк филиали бошқарувчисининг собиқ ўринбосари қўлга тушди
- Самарқандда 1,5 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган жамият раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
- Чирчиқда корхона раҳбари тадбиркорнинг 533,6 млн сўмлик мулкини талон-торож қилгани аниқланди
Изоҳ (0)