Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Bollywoodtime нашри бир вақтлар ташқи кўриниши туфайли экранларга чиқишда машаққатга учраган актёрлар кетма-кетлигини тақдим этди.

Амитабҳ Баччан

Фото: Bollywoodtime

Амитабҳ Баччан 1969 йилда актёрлик фаолиятини бошлаган вақтда Ражеш Кҳанна аллақачон Болливудда машҳурликка эришганди. 4 йил давомида Кҳанна муваффақиятнинг чўққисида ижод қилди. Продюсер ва томошабинлар эса Амитабҳнинг новчалигидан кулишди, унинг бўйи деярли 1,90 сантиметрни ташкил этарди. «Хўш, бу найнов қандай кўтарилади? Бундай одам қандай қилиб қаҳрамонга айланиши мумкин?» дея бир-бирига саволлар беришди.

Фото: Bollywoodtime

Қолаверса, Баччаннинг актёр учун шундай ғайриоддий баритон овози бор эди, танқидчилар бу йигитдан ҳеч нарса чиқмайди, дея фикр билдирди. Ҳатто «Бутун Ҳиндистон» радиоси уни ишга олишдан бош тортди ва узоқ вақт давомида фильмларда бош ролларни ижро этишга имкон берилмади. «Кишан» («Zanjeer») фильми чиқишидан олдин Амитабҳ иштирок этган деярли барча фильмлари кассада муваффақиятсизликка учради.

Фото: Bollywoodtime

Узун бўйли, озғин, ғамгин кўриниши билан Баччан бир неча йил давомида эътиборга олинмади. Сўнгра «Кишан» фильми пайдо бўлди ва Амитабҳ Ражеш Кҳанна нинг ўрнини эгаллади. Болливуд романтик картиналар ўрнига жанговар фильмлар суратга олишни бошлади ва вақт ўтиши билан Амитабҳ афсонага айланди.

Дхануш

Фото: Bollywoodtime

Режиссёр Кастури Ражанинг ўғли ва Ражникантхнинг собиқ куёви — Дхануш қаҳрамон учун типик кўриниш ва кино стандартларидан узоқда эди. У 2002 йилда Тамил тилида «Ёшлик баракаси» фильмида дебют қилганида, томошабинлар актёрнинг кўринишидан даҳшатга тушди. Чунки у қорачадан келган ва ўта озғин эди. Аммо иккинчи лойиҳаси — «Мен севиб қолдим» психологик драмасида Дхануш ўзининг истеъдодини исботлади ва шиддатли харизма билан томошабинларни ўзига тортди.

Фото: Bollywoodtime

Навазуддин Сидикки

Миллий драма мактаби битирувчиси Навазуддин Сидикки бир неча ой давомида кино соҳасига киришга уриниб кўрди. Айб унинг Болливуд қаҳрамонларининг стандартларга тўғри келмайдиган кўринишида эди. У ўз интервьюларида гўзаллик нафақат актрисалар, балки актёрлар учун ҳам муваффақиятли карьеранинг асосий омилларидан бири эканлигини очиқ айтган. Фильм ижодкорларига унинг ташқи кўриниши маъқул келмаган.

Фото: Bollywoodtime

«Кинематографиямиздаги муаммо шундаки, ижрога эътибор қаратилмайди. Рақс саҳналари ва қаҳрамоннинг кадрда пайдо бўлиши саҳналарига ўн миллионлаб рупи сарфланади. Мен Болливудга келганимда, ўзига хос кўринишим туфайли рэпертуарим чекланган бўлишини ва катта эҳтимол билан бош ролни ололмаслигимни яхши билардим, — дейди Навазуддин.

Фото: Bollywoodtime

Бироқ ўз истеъдоди туфайли актёр машҳурликка эриша олди. Айтганча, у 8 та фильми расман танлаб олинган ва Канн кинофестивалида намойиш этилган дунёдаги ягона актёрдир.

Ажай Девган

Фото: Bollywoodtime

Ажай Девганнинг характери ва кўриниши ҳам жиддий бўлгани учун у карьерасининг бошида романтик қаҳрамонларни гавдалантиргани туфайли танқид қилинган. Яхшиямки, Ажай бу соҳада ўз ўрнига эга бўлиш учун етарлича ролларига эга эди. Албатта, бундай кўриниш билан у Ромео ёки қандайдир келишган одамни зўрға ўйнай оларди, лекин ижро томонидан унинг истеъдоди беқиёс. Вақт ўтиши билан Девган ўзининг фильмографиясини ранг-баранг қилди ва бутун мамлакат бўйлаб машҳур бўлди.

Митҳун Чакраборти

Фото: Bollywoodtime

Болливуддаги карьерасининг бошида Митҳун Чакраборти ўзининг қора рангли териси ва шаҳарликларга хос бўлмаган кўриниши туфайли бош ролларни ўйнашига имкон беришмаганига ишониш қийин. «Ҳа, ўша пайтдаги қаҳрамонлар ранги очиқроқ бўлиши керак эди. Бу мен учун энг катта муаммо бўлган», — дейди Митҳун.

Фото: Bollywoodtime

Ҳозирда унинг бисотида жуда кўп фильм ва сериаллар бор, аммо 1970 йилларнинг охирида актрисалар уни жуда баланд, қўрқинчли ва келишган эмас деб ҳисоблаб, у билан ишлашдан бош тортган. Болливуд учун қаҳрамоннинг мукаммал кўриниши, эҳтимол, ролга актёр танлашнинг асосий мезони бўлгани сабабли узоқ вақт давомида унга эътибор беришдан бош тортишди.

Фото: Bollywoodtime

«Бу узун оёқли найнов ҳеч нарсага эриша олмайди. У қарғага ўхшайди, қандай қилиб қаҳрамонга айланиши мумкин?» — деб пичирлашарди Чакрабортининг орқасидан. Аммо ҳақиқий гўзаллик фақат ташқи кўринишда эмас. Истеъдод ва машаққатли меҳнат сабабли Митҳун Чакрабортининг юлдузи 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида машҳурликнинг чўққисида порлаб турди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар