• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фарзандларининг машҳур бўлишига катта ҳисса қўшган фидойи оналар (фото)

    Ҳар биримиз яқинларимизнинг қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳимлигини биламиз. Яхши сўз, эътибор ва сабр бизни буюк ишларга ундаши мумкин. Кўпгина машҳурлар таслим бўлмаган ва фарзандлари учун ҳамма нарсани қилган ота-оналари туфайли муваффақиятга эришган. Мисол учун, Леонардо Ди Каприонинг онаси ўғлини яхши мактабга олиб бориш учун ҳар куни 2 соатни йўлда ўтказган.

    Кира Найтли ва Шерман Макдоналд

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Киранинг онаси актриса ва ссенарист бўлган. У болаларини ёшлигидан театр ва балет билан таништирган. Болалигида Кирага дислексия ташхиси қўйилган, бу касаллик ўрганиш, хусусан, ўқиш ва товушларни таниб олишда қийинчиликларга олиб келади. Бу муаммо унинг карьерасига нуқта қўйиши мумкин эди.

    Аммо касалликни енгишга унинг ота-онаси катта ёрдам берди. Кира у билан курашишни ўрганди, аммо ҳали ҳам ўқишга қийналади. Қизини рағбатлантириш учун Шерман уйга Эмма Томпсон асосий роллардан бирини ўйнаган «Андиша ва ғурур» мелодрамасининг сценарийсини олиб келади. Эмма Киранинг кумири эди, шунинг учун онаси унга актрисалар каби сценарийни ўқиб чиқишни таклиф қилади.

    Ченнинг Татум ва Кей Татум

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Болалигида актёрга ДФEС (диққат ва фаолликнинг етишмаслиги синдроми) ва дислексия ташхиси қўйилган. Унга мактабга бориш ҳақиқий азоб эди — ўқиш осон эмасди. Йигит ўзини спортга урди ва кетма-кет ҳаммасига қатнашди — футбол, ​​бейсбол, кунг-фу.

    Ота-онаси эса ўғлига яхши таълим беришни хоҳларди, шунинг учун улар хусусий мактаб учун пулни аямадилар. Интервьюда актёр онаси унга: «Ҳамма нарсани губкадек шимиб ол», деб ўргатганини айтади. Ченнингнинг фикрича, у кўп нарсаларни «мактаб ва китоблардан кўра одамлардан ўрганган».

    Райан Гослинг ва Донна Гослинг

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Райан Гослинг ҳам болалигида китоб ўқишда қийналган. Болага ДФEС ташхиси қўйилган, мактабда масхара қилишган, дўстлари ҳам бўлмаган. Ўғлининг аҳволидан хавотирланган Донна ўғлига ўқишни ўргатишга қатъий киришади ва уни бир йил давомида уйда ўқитади. Кўп ўтмай, бола актёр бўлишга қарор қилади. Райан «Оскар» мукофотига номзод бўлганида интервью бериб, бу унинг ўзи ва севган одамлари учун қанчалик муҳимлигини таъкидлади. «Айниқса, онам учун, чунки у туғилганимдан бери мен учун курашган», — дейди у.

    Николь Кидман ва Жанелл Энн Кидман

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Биринчи фарзандига ҳомиладор бўлган актриса фаолиятини якунлашга қарор қилади ва онаси билан ўз режалари билан ўртоқлашади. Николь бутун вақтини болаларга бағишламоқчи эканлигини айтди. Аммо онаси бу борада қизини қўллаб-қувватламайди. Актрисанинг айтишича, онаси «олдинни кўра билган» ва қизига бундай қилмасликни маслаҳат берган. «Танффус қилиб, дам ол, лекин таслим бўлма», деган у. Николь онасининг маслаҳатига қулоқ солади ва фильмларда рол ўйнашни давом эттиради.

    Актриса «Олтин глобус»га сазовор бўлганда онасига яна бир бор ўз миннатдорчилигини билдирди: «Менинг онам аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлган ва мен шу ерда турганим учун унга раҳмат. Менинг ютуқларим унинг ютуқлари». Николга ўз карьерасини тарк этишга рухсат бермаган онаси туфайли бугунги кунгача актриса рол ижро этган фильмлардан завқланишимиз мумкин.

    Леонардо Ди Каприо ва Ирмелин Ди Каприо

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актёр исмини онаси қўйган — аёл биринчи марта Леонардо да Винчи расмини томоша қилаётганда ҳомиласи қимирлаётганини ҳис қилади. Леонардонинг онаси бир нечта жойларда ишлаган, ўғли эса унинг қийинчиликларини кўриб, оиланинг моддий аҳволини яхшилашни ва актёр бўлишни орзу қилган.

    У эришган ютуқларини онаси билан боғлайди. Улар болаликдан бери яқин. Ўғли яхши билим олиши учун аёл уни бошқа тумандаги мактабга беради. У ерга бориш учун 2 соат вақт кетарди, лекин Ирмелин ўғли учун ўзини аямай қаттиқ меҳнат қилади. «Агар онам бўлмаганида мен бу ерда турмаган бўлардим», — дейди актёр.

    Энн Хэтеуэй ва Кейт Хэтеуэй

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Энн Хэтеуэй ҳам доим ота-онасидан миннатдор. Қизнинг онаси ҳам актриса бўлган ва айнан унинг роллари кичкина Эннни саҳна ҳақида ўйлашга мажбур қилган. Аммо ўша вақтда Энн саҳнага чиқишга рухсат сўраганида, ота-онаси қатъий «йўқ» дейишади. «Биз унга у ҳали бола экани, ўйнаб-кулиши кераклигини тушунтирдик», — деб эслайди Кейт.

    «Олтин глобус» маросимидаги тантанали нутқида актриса бу ролга уни илҳомлантиргани учун онасига миннатдорлик билдирди.

    Билл Гейтс ва Мери Гейтс

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Миллионернинг онаси ўғлининг келажагига яхшигина таъсир ўтказган. 1991 йилда 35 ёшли Билл Гейтс онаси учрашишни талаб қилган йигит билан кўришишни истамайди. «Онам менга қўнғироқ қилди ва бир неча киши, жумладан Уоррен Баффет билан гаплашиш учун ёзги уйимизга келишимни сўради. Мен рад этдим: чунки у одамлар мени қизиқтирмасди. Аммо охир-оқибат мени кўндирди», — дейди Билл.

    Гейтснинг сўзларига кўра, у муваффақиятга ота-онаси туфайли эришган. Унинг онаси Microsoft компаниясини олдинга силжитишга ёрдам берган келишувда муҳим рол ўйнаган. Тадбиркор, шунингдек, муваффақиятга эришишга ёрдам берадиган бир қанча муҳим нарсаларни ҳам санаб ўтади. Боланинг ота-онаси унга хайриянинг қийматини тушунтириб, болалигиданоқ жамоатчилик ишларига ўргатган. Шунингдек, улар ўғлига тўла эркинлик бериб, биринчи марта ҳеч нарса натижа бермаса ҳам, бошлаган ишини ташламасликка ундашган.

    Мавзуга доир:

    • Ота-она болада мустақил шахсни эмас, балки ушалмаган орзулари давомчисини кўради — тавсия ва тажрибалар кўплигига қарамай нега фарзанд тарбиясида хато қилаверамиз?
    • Журналист, адвокат ва психолог: ҳақиқий касби улар ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборадиган жаҳон юлдузлари (фото)
    • «Бундай пайтда суҳбатдошингнинг гапларини эшитишга ҳам куч топа олмайсан». Туғуруқдан кейинги депрессияни бошдан кечирган жаҳон юлдузлари (фото)

    14.05.2022, 18:34   Изоҳ (0)   24143
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳуқуқшунос, биолог, руҳшунос: жаҳонга машҳур санъаткорлар мутахассислиги бўйича қайси соҳа вакили? (фото)

    13.05.2022, 16:43

    Алишер Узоқов хорижга кетаётганини маълум қилди. Унинг бошловчилигидаги «Ким экан?» шоу дастури ҳам тўхтатилади

    13.05.2022, 14:49

    Instagram: Тиктокер Паризода турмушга чиқди, Юлдуз Усмонова Нью-Йоркка кетди, ўзбекистонлик машҳурлар тилла балиқдан нима сўрайди?

    12.05.2022, 22:12

    Ван Дамм, Бочелли, Вуйчич ва жисмоний нуқсонига қарамай муваффақиятга эришган бошқа юлдузлар (фото)

    12.05.2022, 21:35

    35 ёшдан кейин оналик бахтига сазовор бўлган ўзбекистонлик машҳурлар (видео)

    12.05.2022, 17:12

    Экрандан ҳаётга кўчган муҳаббат: Суратга олиш майдончасида бахтини топган турк киноси юлдузлари (фото)

    12.05.2022, 14:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    Дунё | 5 июн, 10:31

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.