• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Эпизодик роллари билан ҳам томошабинлар ёдида қолган россиялик актрисалар (фото)

    Ҳатто 10 сониялик рол ҳам шундай ижро этилиши мумкинки, томошабин сизни бир умр эслаб қолади. Масалан, Леонид Гайдайнинг «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмидаги «Марфа Васильевна» ибораси билан таниш Нина Маслова ёки худди шу фильмдаги Якиннинг севгилиси «Гаграга кетяпман» жумласи билан эсда қолган Наталья Кустинская бунга ёрқин мисол бўлади.

    Нина Маслова

    Фото: «Мосфильм»

    Фото: «Мосфильм»

    Нина Масловани эпизодлар маликаси деб ҳам аташади. Актриса катта ролларни ижро этмаган, лекин кичик роллари билан ҳам томошабинлар ёдида қолган. Масалан, «Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради» фильмидаги шоҳнинг рафиқаси Марфа Васильевна роли уни ҳақиқий юлдузга айлантирди. Актриса иккинчи даражали роллари орқасидан ҳатто ўзига квартира ҳам сотиб олган.

    Лариса Эремина

    Фото: «Мосфильм»

    Фото: «Мосфильм»

    Марфа Васильевнанинг канизаклари орасида камсуқумгина ва қалин сочли яна бир эсда қоларли қиз бор эди. Уни актриса Лариса Эремина ижро этган. Актрисанинг истеъдоди ва жозибали кўриниши уни юлдузга айлантириши мумкин эди, лекин у карьерадан кўра турмуш қуришни афзал кўрди.

    Бироқ у актрисалик фаолиятига якуний нуқта қўймади. Эремина Голливудга борди ва у ерда бир нечта фильм ва телекўрсатувларда, шу жумладан, машҳур «Марказий касалхонада» сериалида роль ўйнади. У, шунингдек, актёрлик маҳорати бўйича ҳам дарс беради.

    Нина Гребешкова

    Фото: «Мосфильм»

    Фото: «Мосфильм»

    Ўзининг ёрқин кўринишига қарамай, актриса Нина Гребешкова асосан эпизодик ролларга таклиф қилинган. Бунинг сабаби шундаки, режиссёр Леонид Гайдай унинг турмуш ўртоғи эди. Актриса эрига кундалик ҳаётдан чалғимасдан ижод қилиш имкониятини бериш учун асосий роллардан воз кечади.

    Мисол учун, Гребешкова «Кавказ асираси» фильмининг суратга олиш майдончасига фақат ошқозон яраси билан оғриган эрига парҳез таом тайёрлаш учун боради. Шу сабабли ҳам актриса бошқа режиссёрнинг фильмини рад этганди. Дўстлари Гайдайни мазкур фильмда рафиқаси учун рол беришига кўндиришади, шу тариқа сценарийга Нина ажойиб тарзда ижро этган руҳий касаллар касалхонасидаги шифокор аёл роли киритилади.

    Елена Сиплакова

    Фото: «Мосфильм»

    Фото: «Мосфильм»

    Кўпчилик Елена Сиплаковани «Д’Артанян ва уч мушкетёр» фильмидаги маккор Миладнинг хизматкори қувноқ ва мафтункор Кети ролида эслайди. Актриса 1970—1980 йилларда фаол суратга тушди, у турли фильмларда 40 дан ортиқ ролларни ўйнади, шу жумладан, машҳур «Биз жаззданмиз» фильмида ҳам, лекин у деярли ҳеч қачон бош ролларни ижро этмаган.

    Қиз «Афсунгарлар» фильмидаги Алёнушка роли учун кастингда иштирок этади. Фильм режиссёри Константин Бромбергнинг сўзларига кўра, «у мафтункор бўлса-да, унда маккоралик йўқ эди». Кейинчалик актриса экранлардан бирданига ғойиб бўлди: Африкага қилган саёҳатида Сиплакова безгакка чалинади, бу унинг соғлиғи ва ташқи кўринишига жиддий таъсир қилади. Аммо бу муаммолар Елена Сиплакованинг кинодаги карьерасига чек қўйишига имкон бермади — у режиссёр сифатида ишлай бошлади.

    Наталья Кустинская

    Фото: «Мосфильм»

    Фото: «Мосфильм»

    1960 йилларда Франциянинг Candide журнали Наталья Кустинскаяни дунёдаги энг чиройли актрисалар ўнлигига киритади. У кўплаб фильмларда бош ролларни ўйнаган, лекин актрисанинг энг эсда қоларли иши «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» комедияси бўлиб, у режиссёр Якиннинг севгилиси ва бош қаҳрамон Зиночканинг рақиби ролини ўйнаган.

    Наталья Трубникова

    Фото: «Мосфильм»

    Фото: «Мосфильм»

    Наталья Трубникова ўз фаолиятини балерина сифатида бошлаган ва айнан рақс тушиш қобилияти унга «31 июнь» фильмда роль ўйнашига ёрдам берган. Мазкур фильмда у ўзининг ягона асосий ролини ўйнади, у малика Мелисента қиёфасида пайдо бўлди. Шундан сўнг Наталья, ўзининг сўзларига кўра, «киносинов актрисаси»га айланди: режиссёрлар ҳеч бири уни ролга маъқулламади.

    Бир неча йил ўтгач, Трубникова ва ниҳоят ролларга таклиф қилинди, лекин у асосан эпизодик қаҳрамонларни, масалан, «Қор маликаси сири» фильмида сарой хоними каби ролларни ижро этди.

    Наталья Вавилова

    Фото: «Мосфильм»

    Фото: «Мосфильм»

    «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми экранларга чиққандан сўнг, Наталья ҳақиқий юлдуз бўлиб уйғонди, гарчи унинг роли иккинчи даражали бўлса ҳам — у бош қаҳрамоннинг қизини ўйнади. Ёш актрисанинг карьераси бирданига юқорига кўтарилди, аммо «Николай Подвоиский» тарихий фильмининг суратга олиш жараёнида у отдан йиқилиб, жароҳат олди.

    Режиссёр Вавилова тузалиб кетгунча кутолмасди, унинг ролига бошқа актрисани тасдиқлади. Қиз бундан қаттиқ хафа бўлди — тез орада оилавий ҳаётига эътибор бериб, кинодаги карьерасини якунлади.

    Мавзуга доир:

    • Суратга олиш майдончасида танишиб, бир-бирига кўнгил қўйган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)
    • Қудратли Шайх Моза: қандай қилиб исёнчининг қизи Шарқнинг «қалблар маликаси» ва мода тимсолига айланди?
    • Ҳамон оила қурмай, оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
    • Ўз-ўзини етарлича баҳолай олмаслик: омадли ва машҳур инсонлар яширин қўрқуви ҳақида сўзлаб беради

    15.05.2022, 11:42   Изоҳ (0)   34634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Ўзбекистонни тарк этган Алишер Узоқов, эри билан ярашганини инкор этган Марям Тиллаева, Озода концертидаги ғайриоддий ҳолатлар

    14.05.2022, 22:38

    Фарзандларининг машҳур бўлишига катта ҳисса қўшган фидойи оналар (фото)

    14.05.2022, 18:34

    Ҳуқуқшунос, биолог, руҳшунос: жаҳонга машҳур санъаткорлар мутахассислиги бўйича қайси соҳа вакили? (фото)

    13.05.2022, 16:43

    Алишер Узоқов хорижга кетаётганини маълум қилди. Унинг бошловчилигидаги «Ким экан?» шоу дастури ҳам тўхтатилади

    13.05.2022, 14:49

    Instagram: Тиктокер Паризода турмушга чиқди, Юлдуз Усмонова Нью-Йоркка кетди, ўзбекистонлик машҳурлар тилла балиқдан нима сўрайди?

    12.05.2022, 22:12

    Ван Дамм, Бочелли, Вуйчич ва жисмоний нуқсонига қарамай муваффақиятга эришган бошқа юлдузлар (фото)

    12.05.2022, 21:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    Дунё | 5 июн, 10:31

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07

    Тинч океанида 3000 та автомобиль ортилган кема ёнмоқда (видео)

    Дунё | 5 июн, 10:04

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.