• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон далаларида хавфли чигирткалар тарқалиши мумкин

    Ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг Ахси туманидаги қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида Марокаш чигирткасининг кўпайиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё бошқармаси мутахассиси Бахтиёр Муҳаммадиев ушбу чигирткаларнинг Ўзбекистон ҳудудига ҳам келиш хавфи борми, унга қарши курашиш усуллари мавжудми деган саволга жавоб берди.

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби (архив)

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби (архив)

    Бахтиёр Муҳаммадиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон шароитида зарарли чигирткалар хавфини бартараф этиш юзасидан ҳар йили куз ойларида кузги, эрта баҳорги кузатув назорат ишлари олиб борилади, чигирткаларнинг қишлов муддати тугаши, тухумдан чиқиш муддатлари тўғрисида кўп йиллик кузатув асосида кимёвий кураш тадбирлари режалаштирилади ва ўз вақтида ташкил этиш чоралари кўрилади. Ўзбекистонда Африка чигирткалари босиб кетиши хавфи тўғрисида хабарлар кузатилмаган.

    Республикада ҳозирги пайтда чигирткаларга қарши кураш тадбирлари давлат бюджетидан таъминланадиган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги таркибидаги Чигирткаларга қарши кураш хизматлари томонидан амалга оширилади.

    «Чигирткаларга келсак, улар Ўзбекистон ҳудудига тарқалиши мумкин. Ҳозирга қадар чигирткаларни бошқариш механизми ҳеч бир давлатда ишлаб чиқилмаган. Бу хабар огоҳликка чақиради. Ҳар йилгидек қўшни давлатларнинг чегарадош ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига зарарли чигирткаларнинг учиб ўтиш хавфи мавжуд бўлиб келган.

    Масалан, 2022 йилда 50—60 минг гектар майдонга учиб ўтиш хавфи мавжуд. Шундай ҳолат юзага келганда, барча техника воситалари мобилизация қилиниб, кенг қамровли кимёвий ишловлар ўтказилиб, уларнинг кенг майдонларга тарқалиши хавфини бартараф этиш чоралари кўрилади. Техникалар етарли, моддий ресурслар ЁММ, кимёвий воситалар захираси мавжуд», — дейди у.

    Таъкидланишича, 2022 йилнинг апрель—май ойларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳудудий ҳокимиятлар иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Зарарли чигирткаларга қарши курашиш» мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ҳамда профилактик тадбирлар, шунингдек, чигирткаларга қарши кураш мавсумига тайёргарлик бўйича бир қатор амалий тадбирлар ўтказилган.

    Чигирткага қарши курашиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг зарарланишини олдини олиш чоралари:

    • зарарли чигирткалар билан кураш бўйича республикада тизим бор, юқорида келтирилганидек, ҳозирги пайтда давлат бюджетидан таъминланадиган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги таркибидаги Чигирткаларга қарши кураш хизматлари томонидан амалга оширилади;
    • кураш тадбирлари асосан ер устки техника воситалари, хусусан, моторли қўл аппаратлари, ОВХ, ВП-1, ултра кичик -ҳажмли (УМО) пуркагичли авто техника агрегатлари ҳамда мотодельтаплан жалб қилиниб келинмоқда. Мавжуд техникалар билан 1 кунда 10-12 минг гектар майдонда ишловлар ўтказиш мумкин, зарурият юзага келганда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан техника сафарбарлиги бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилган;
    • ҳозирда Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида чигирткаларга қарши кимёвий ишлов ишлари олиб борилмоқда;
    • 2022 йил 12 май кунига қадар 153,8 минг гектар майдон қайта кузатув-назоратдан ўтказилиб, жами 118,6 минг гектар майдонда кимёвий кураш ишлари ўтказилган;
    • республика вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларда зарарли чигирткаларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши бўйича кузатув ишлари йўлга қўйилган, жойлардаги вазият назоратга олинган.
    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг майида Қашқадарёга зарарли Марокаш чигирткалари бостириб киргани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарёда чигирткадан экспортбоп ун тайёрлаш лойиҳаси йўлга қўйилди
    • Ўзбекистонда зарарли чигирткалар билан курашиш мавсуми бошланди. Бунда ўнлаб дельтапланлардан фойдаланилмоқда

    16.05.2022, 10:01   Изоҳ (0)   15618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ масъули Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар бўлди

    16.05.2022, 09:02

    Самарқандлик фуқаронинг Туркияга «запретини» ечиб бериш учун 2 минг доллар сўраган карго фирма раҳбари ушланди

    16.05.2022, 08:46

    Зилзила вақти Ельцин ва Назарбоевни овутган Каримов, Ўзбекистонда бошқарувни ўзбеклаштириш, «журналистлар, кибрланманг!». Ўзбек матбуоти 16 майда нималар ҳақида ёз...

    16.05.2022, 07:30

    Самарқандда қўлбола усулда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи яширин корхона фош этилди

    15.05.2022, 23:56

    Жиззахда поезд темир йўлда қулоқчин тақиб кетаётган фуқаро сабаб фавқулодда тўхтади

    15.05.2022, 23:35

    Туркия агентлиги Бухоро Аркидаги жоме масжидини тиклаш ва таъмирлаш ишларига маблағ ажратмоқчи

    15.05.2022, 23:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.