• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Брижит Макрон: Франция президенти ортида турган аёл ҳақида нималарни биламиз?

    Эммануэль Макрон сиёсий майдонда ўзини қанчалик дадил туца, унинг барча ғалабалари ортида нафақат унинг, балки уни 25 йилдан бери илҳомлантириб келаётган аёл — Брижит Троненинг ҳам меҳнати ётгани шунчалик яққол кўзга ташланади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эри Эммануэль Макрон сайланишидан олдин 64 ёшли (ўша пайтда) Брижит Троне ўз интервьюсида 2017 йилги сайловларда ғалаба қозонишга умид қилаётганини ҳазил аралаш айтганди: «Ахир 6 йилдан кейин 70 ёшга тўламан». Макроннинг рафиқаси ҳеч қачон шахсий амбицияларини яширмаган: албатта, унинг Эммануэли ғалаба қозонган сайловлардан сўнг, у келажакда Франциянинг биринчи хоними расмий лавозимига замин яратиш ниятида.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2016 йил июль ойида Француа Олланднинг жамоасида молия вазири бўлиб, ўзининг сиёсий амбицияларини амалга ошириш учун деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлмаган 38 ёшли Эммануэль Макрон ўзининг биринчи митингини ўтказишга қарор қилди. Тадбир жойи сифатида сиёсатчи Сейннинг чап қирғоғидаги замонавий майдонни танлади.

    Оломон келишидан бир неча соат олдин Эммануэль ўз жамоаси, ўзининг сиёсий ҳаракати — Эн марче (на ўнгга, на чапга, балки Макроннинг ўзи таъкидлашича, бутун республикани тубдан ўзгартириши мумкин бўлган марказий ҳаракат)га аъзо амалдорлар қаршисида машқ қилди. «Биз — умид партиясимиз», деди сиёсатчи ўзининг бир нечта тингловчилари олдида.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Макроннинг нутқини гоҳ-гоҳида «Овозингизга эътибор беринг, пасайтирманг» каби огоҳлантиришлар билан ҳокимона аёл овози тўхтатиб турарди. Бу Брижит Макроннинг овози эди, гўё театр директори ёш актёрга маслаҳат бераётгандек эди. Кейин Эммануэль мулойимлик билан ундан сўрайди: «Азизам, менга нутқимдаги камчиликларни айтиб тур. Гапларим жуда чўзилиб кетяптими?» Шундан кейин у ҳеч иккиланмасдан, бутун оломон олдида тан олади: «Брижит ҳар доим менинг нутқларим жуда узун эканлигини айтади».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эммануэль Макрон рафиқасининг театр соҳасидаги истеъдоди президентлик пойгасининг бўлажак фаворитининг кейинги шов-шувли чиқишларида марказий рол ўйнади. Шу тариқа Макрон Елисей саройига ғалаба билан кирганидан сўнг, дарҳол Брижитни барча қоидаларга мувофиқ тақдирлай бошлади. Аниқроғи, халқнинг шубҳаларига қарамай, унга Франциянинг биринчи хоними сифатида алоҳида сиёсий мақом берди.

    Макрондан олдин сайланган бирорта ҳам президент бундай қилмаган, бироқ Эммануэль қатъий: бугунги кунда Брижитнинг фаолияти махсус Шаффофлик Хартияси билан тартибга солинади.

    Брижит эътиборни қаратмоқчи бўлмаган нарса Эммануэль билан 25 ёш фарқи. Ҳозир у 68 ёшда. Эри президент этиб сайланишидан олдин у хусусий иезуит мактабида лотин ва француз адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаган ва Эммануэлнинг ўзи бир пайтлар унинг ўқувчиси бўлганини яширмаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Брижит Троне Франция шимолидаги Амьенда, шаҳар бўйлаб тарқалган машҳур маҳаллий қандолатчилик дўконларига эга буржуа оиласида туғилган. 20 ёшида у банкир Андре-Луи Озиэрга турмушга чиқади. Бу никоҳдан Брижит уч фарзанд кўрди. Ўқитувчи бўлишдан ва нуфузли иезуит мактабига киришдан олдин у Пас-де-Каледаги Савдо-саноат палатасида матбуот котиби бўлиб ишлаган.

    Брижит илк бор Эммануэль билан танишганида йигитча 15 ёшда эди. Брижитнинг ўртанча қизи эса у билан бир синфда ўқиган. Бўлажак севишганлар театрлаштирилган спектакль яратиш давомида яқинлашиб кетади: Эммануэль интилувчан актёр эди, Брижит эса драма тўгарагини бошқарган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бир пайтлар машҳур жуфтлик ҳақида «Лес Маcрон» номли китоб нашр этган ёзувчилар Керолайн Дерриэр ва Кендис Неделекка Брижит: «Мен уни ҳеч қачон ўқувчим деб ҳисобламаганман», деб тан олди. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги муносабатлар ҳақида миш-мишлар тарқалгач, Эммануэлнинг ота-онаси болани Париждаги нуфузли лицейга жўнатишади. Аммо севги, сир эмаски, вақтга ҳам, масофага ҳам бўйсунмайди.

    Ўн йилдан кўпроқ вақт ўтгач, севишганлар турмуш қуришди. Тўй Ле-Туке пляж курортидаги шаҳар ҳокимиятида бўлиб ўтди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тўйдаги нутқи давомида Эммануэль Брижитнинг ота-онаси ва фарзандларига уларнинг никоҳини қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Ёш куёвнинг тан олишича, у ва унинг севгилиси «одатий жуфтлик» бўлмаса ҳам, улар «ҳақиқий жуфтлик». Брижитнинг бугунги кунда еттита набираси бор. Албатта, улар Эммануэлни бобо дейишмайди, лекин улар унга инглизча ёқимли сўз билан — «daddy» деб мурожаат қилишади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Брижит биринчи марта 2014 йилда Эммануэль Француа Олланд социалистик ҳукуматида молия вазири лавозимига тайинланганида эътибор марказига тушган эди. Қизиғи шундаки, у Париждаги энг яхши католик мактабларидан биридаги ўқитувчилик фаолиятини тўхтатмади ва ўз шогирдларига фақат битта гапни айтди: «Сиз кўп нарсаларни эшитасиз — ҳам ҳақиқат, ҳам ёлғон. Лекин мен булар ҳақда ҳеч қачон гапирмайман».

    Шунга қарамай бир йил ўтгач, Брижит барибир мактабни тарк этди. У ўзини эрининг карьерасига бағишламоқчи эканлигини айтди. Шундан сўнг дарҳол йиғилишларида қатнаша бошлади ва тез орада Иқтисодиёт, Молия ва саноат вазирлигининг ажралмас қисмига айланди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Брижит адабиёт ва театрга телбаларча ошиқ бўлиб, Париждаги барча маданий тадбирларда вазирнинг рафиқаси сифатида доимий равишда қатнашарди. У эрига алоқалар ўрнатишда ёрдам берди, ҳатто бир оқшомда иккита ижтимоий тадбирни ташкил этишга муваффақ бўлди. Йиллар давомида унинг эрини қўллаб-қувватлаши кучайди ва Макрон жамоасидаги инсайдернинг сўзларига кўра, Брижит ҳали ҳам унинг орқасида тоғ каби турибди.

    Бугунги кунда Макрон хотинини фаол равишда омма олдига олиб чиқади ва папарацсиларга уларни бирга суратга олиш ҳамда минглаб фотосуратларини газета ва журналларда нашр этиш имконини беради. Франция Николя Саркози давридан бери бундай хатти-ҳаракатларни кўрмаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Эр-хотиннинг тўйида ҳайдовчилик қилган ва ҳозирда Макрон жамоаси аъзоси бўлган француз иқтисодчиси Марк Фераци уларнинг муносабатларини шундай таърифлайди: «Ҳа, улар оддий жуфтлик эмас. Аммо улар бир-бирини 20 йил олдин севиб қолишган ва ўшандан бери ҳис-туйғулари кучайган. Уларнинг ҳикояси жуда оддий ва шуни тан олиш керакки, одамлар мана шундай бир-бирини жуда қаттиқ севиб қолишлари мумкин, уларнинг севгиси эса ҳеч қачон сўнмайди».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мавзуга доир:

    • Биринчи хонимлар: президент ва қиролларнинг машҳурликда улардан қолишмайдиган рафиқалари (фото)
    • Биринчи хонимлар амал қилиши шарт бўлган этикетлар: президентларнинг рафиқаларига нима қилиш мумкин-у, нималар мумкин эмас (фото ва видео)
    • Кийиниш борасида ўзига хос дидга эга бўлган биринчи хонимлар. Уларнинг сири нимада? (фото)

    16.05.2022, 19:41   Изоҳ (0)   39888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фаҳрие Эвжен янги халқаро лойиҳада Туркиянинг юзига айланди

    16.05.2022, 18:45

    Ташқи кўриниши туфайли танқидга учраганига қарамай, кинода муваффақиятга эришган Болливуд актёрлари (фото)

    16.05.2022, 16:45

    Instagram: Фарзандли бўлган Баҳора Арслонова, ҳашаматли гардеробини кўрсатган Малика Равшанова, Анжелина Жолининг Мирзабек Холмедов билан боғлиқ «армони»

    15.05.2022, 22:30

    Етимликда ўтган болалигига қарамай муваффақият қозонган юлдузлар (фото)

    15.05.2022, 16:40

    Эпизодик роллари билан ҳам томошабинлар ёдида қолган россиялик актрисалар (фото)

    15.05.2022, 11:42

    Instagram: Ўзбекистонни тарк этган Алишер Узоқов, эри билан ярашганини инкор этган Марям Тиллаева, Озода концертидаги ғайриоддий ҳолатлар

    14.05.2022, 22:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.