Машҳур турк актрисаси Фаҳрие Эвжен яқинда Қатарга ташриф буюрди ва у ерда муҳим шартномани имзолади. Гап актрисани Туркиянинг юзига айлантирадиган йирик кампания ҳақида кетмоқда, деб ёзади «RusTurkey.com».
Актриса Қатар пойтахти Доҳадаги 18-заргарлик буюмлари ва соатлар кўргазмасида Туркиянинг вакили сифатида иштирок этгани маълум бўлди. Ушбу жаҳон кўргазмасида бир қанча давлатлар ҳам иштирок этган.
Қолаверса, халқаро ҳамжамият томонидан Фаҳриега қизиқиш ортиб бораётгани ҳам қайд этилди. Унинг «Алпарслон» тарихий сериалидаги роли кўплаб мамлакатлар томошабинларида катта таассурот қолдирган. Ташриф давомида Эвжен Туркиянинг Доҳадаги элчихонасида ҳам бўлиб қайтган.
Изоҳ (0)