Президент Шавкат Мирзиёев 12 май куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига ташрифи чоғида корхона ходимлари билан суҳбатлашди. Ушбу ҳолат «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
Давлат раҳбари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга унга 2022 йил якунигача Учкўприк туманида ишсизлик бўлмаслиги ҳақида айтганини таъкидлади.
Бу менинг армонларим, бу менинг дардларим. Агар шу ишсизликни иложи борича тезроқ йўқ қилиб, сизларнинг даромадларингиз кечагига нисбатан салгина ошиб борса бўлди. Боғча бўлса, мактаб бўлса, даромад бўлса, тиббиёт бўлса, тинчлик бўлса бўлди. Маҳалла раисидан бошлаб, вилоят ҳокимигача фақат аҳолининг дарди билан яшагин, деяпман. Хонадонга кир, юргин, ғўддаймагин. Ғўддайдингми лавозимингдан олиб ташлайман, деяпман. Менга ғўддайганлар ёқмайди. Пастда юрсак, камбағалчиликни қисқартириб, одамларни рози қилсак, Худо бизга мададкор бўлади, — дейди президент.
Изоҳ (0)