Тошкент шаҳрида 2022 йилнинг 15 май куни «Мен ғолиб» шиори остида спорт марафони ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Шу муносабат билан 15 май куни соат 06:00 дан соат 10:00 га қадар шаҳримиздаги бир неча кўчалар ёпилади:
- Қорақамиш 4-тор ва Қорақамиш 2-тор кўчалари кесишмасидан Қорақамиш 4-тор кўчаси бўйлаб, ундан Талабалар кўчасига уланиб, Кичик ҳалқа йўли кўчаси кесишмасигача;
- Кичик ҳалқа йўли ва Талабалар кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача;
- Сағбон ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Сағбон кўчаси бўйлаб Қорақамиш кўчаси кесишмасигача;
- Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчалари кесишмасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси бўйлаб Олтинсой кўчаси кесишмасигача;
- Олтинсой ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасидан Олтинсой кўчаси бўйлаб Дилсарой кўчаси кесишмасига;
- Олтинсой ва Дилсарой кўчалари кесишмасидан Дилсарой кўчаси бўйлаб Сағбон кўчаси кесишмасигача.
Бундан аввал Тошкентда иккита автобус йўналишига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)