Фарғона туманида уйининг томорқасида кўкнори етиштираётган шахс аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 5 май куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида «Вазиё» маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро М.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 60 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Бўстонлиқдаги «Бочка»да психотроп модда сотувчи икки киши қўлга тушгани, ДХХ Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки кишини қўлга олгани, Тошкентда 3 кг героин ва 7,5 кг опийни Афғонистондан лаганлар орасига яшириб олиб ўтган шахслар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)