Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида эски томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатиб, кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида «М.Б.» фермер хўжалиги раҳбари А.Х. тумандаги «Янгиҳаёт» массивидаги 40 гектар пахта ер майдонига томчилатиб суғориш технологияларини олиб келиб ўрнатиш учун банк муассасасидан 700 миллион сўм кредит ажратилишига эришгани аниқланган. У кредит маблағини ўзлаштириш мақсадида ер майдонининг 26 гектарига эски ва сифатсиз ускуналарни ўрнатиб, кейинчалик ускуналарни яна қайтариб олиб кетиб, кредит маблағини мақсадсиз ишлатгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Хоразмда иссиқхона қуриш учун банкдан 2 млн доллар кредит ажратиб бериш эвазига 80 минг доллар олган шахслар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди