Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан 9—16 май кунлари 56-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу олимпиадада Австрия, БАА, Россия, Туркия, Саудия Арабистони, Венгрия, Хорватия, Сурия, Қирғизистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Исроил, Озарбайжон, Арманистон каби 20 га яқин давлат вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.
Олимпиада асосий 3 босқичдан иборат.
- I босқич: кимё фанидан 8 та назарий масалалар ечиш босқичи.
- II босқич: кимё фанидан 15 та назарий масалалар ечиш босқичи бунда, иштирокчи 15 та масаланинг 5 тасини ихтиёрий танлаб олади.
- III босқич: кимё фанидан 5 та амалий лаборатория ўтказилади.
Таъкидланишича, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 12 нафар ўқувчи бор. Ўзбекистон ушбу олимпиадада 2008 йилдан бошлаб иштирок этиб келмоқда. 2008-2020 йиллар давомида Ўзбекистон иштирокчилари томонидан жами 84 та медал қўлга киритилган.
Изоҳ (0)