Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 33-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда «Ливерпуль» 10 май, сешанба куни «Астон Вилла» майдонига сафар қилди.
Учрашувда тезкор голлар кузатилди. 3-дақиқада Дуглас Луис ҳисобни очди. Бироқ орадан 3 дақиқа ўтиб, меҳмонлар Жоэл Матипнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқага келиб эса Садио Мане «қизиллар»нинг қарши ҳужумини гол билан билан якунлади ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа «Ливерпуль» қолдирилган тур ўйинида ғалабага эришиб, пешқадам «Манчестер Сити» билан орадаги фарқни йўққа чиқарди. Эндиликда ҳар иккала жамоа ҳисобида 86 очкодан мавжуд.
АПЛ
33-тур баҳси
10 май, сешанба
«Астон Вилла» – «Ливерпуль» 1:2
Голлар: 1:0 – 3 Дуглас Луис, 1:1 – 6 Матип, 1:2 – 65 Мане.«Астон Вилла»: Мартинес, Мингз, Конса, Дин, Коутиньо (Буэндиа, 70), Макгинн, Накамба (Чуквуэмека, 62), Дуглас Луис, Кеш, Ингз, Уоткинс (Траоре, 81).
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Матип, ван Дейк, Цимикас, Фабиньо (Ҳендерсон, 30), Кейта, Жонс (Тиаго Алькантара, 62), Мане, Диогу Жота, Диас (Салоҳ 72).
Изоҳ (0)