Футбол бўйича БАА Про-Лигасининг 23-туридан ўрин олган ўйинда «Шаржа» 11 май, сешанба куни «Хаур Факкан» билан баҳс юритди.
Учрашув «Шаржа»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Дастлаб 46-дақиқада Бен Маланго ҳисобни очди. Шундан сўнг катта саҳнага Отабек Шукуров чиқди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи 55 ва 63-дақиқаларда ўз номига иккита гол ёздириб қўйди. Аввалига узоқ масофадан ажойиб гол урган Отабек кейинчалик 11 метрлик жарима зарбасини ҳам голга айлантирди. Шукуров 84-дақиқага келиб, захирага олинди.
Қайд этиш керак, жамоаларнинг биринчи давра доирасидаги ўйинда ҳам шаржаликлар 3:1 ҳисоби ғалаба қозонган. Ўша ўйинда Шукуров ўз номига битта гол ёздириб қўйганди.
Ушбу ғалабадан кейин «Шаржа»нинг очколари сони 48 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Хаур Факкан» 22 очко билан 11-ўринни банд қилган.
БАА Про-Лигаси
23-тур баҳси
10 май, сешанба
Изоҳ (0)