«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин.
Sky Sport Deutschland хабарига кўра, 30 ёшли футболчига «Бавария»дан қизиқиш бор.
Мюнхенликлар спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич ўтган ҳафтада Мане билан ҳамкорлик қиладиган RООF агентлиги ходимлари билан учрашган. Суҳбат давомида сенегаллик футболчининг трансфери ҳақида гап борган. Бироқ шу билан бирга клублар ҳали ўзаро музокара ўтказмаган.
Манега «Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳ билан янги битим имзолашга эътиборини қаратиб, Садио билан ушбу масалани пайсалга солаётгани ёқмаяпти. Маненинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Шу боис мерсисайд жамоаси футболчини сотиб юбориши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Салиҳамиджич эса бу вазиятдан унумли фойдаланмоқчи.
Шунингдек, «Бавария»нинг Серж Гнабри билан янги келишув борасида муроса қила олмагани ҳам ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимолини оширяпти.
Мане жорий мавсум АПЛда 32 та ўйин ўтказиб, 14 та гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)