«Манчестер Сити» Англия Премьер Лигасининг 36-турида «Ньюкасл»ни мағлубиятга учратди (5:0).
Бу Пеп Гвардиола шогирдлари учун АПЛ жорий мавсумидаги 21-қуруқ ўйин бўлди. Бир мавсумда 21 тақуруқ ўйин — жамоа тарихидаги рекорд натижа.
Аввалги рекорд 2018/19 йилги мавсумда қайд этилган бўлиб, унда «шаҳарликлар» 20 та қуруқ ўйин ўтказганди.
2021/22 йилги мавсумда Эдерсон 20 та ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Яна бир ўйинда Зак Стеффен ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
«Манчестер Сити» 35 ўйинда 83 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)