Футбол бўйича Италия А Сериясининг 36-турида «Рома» 9 май, душанба куни «Фиорентина» билан баҳс юритди.
Флоренцияда ўтган баҳс мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. «Фиорентина» 5 ва 11-дақиқаларда киритилган тезкор голлар эвазига якунда 3 очколик бўлди.
Учрашувда «Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 90-дақиқада майдонга тушди.
Ғалабадан кейин «Фиорентина» очколар бўйича «Рома»га етиб олди, жамоалар 59 очкодан жамғарган ва мусобақа жадвалида мос равишда 6 ва 7-ўринларни банд этиб турибди.
А Серия
36-тур баҳси
9 май, душанба
«Фиорентина» – «Рома» 2:0
Голлар: 1:0 – 5, пенальти Гонсалес, 2:0 – 11 Бонавентура.«Фиорентина»: Terraччано, Венути, Игорь Жулио, Миленкович, Бираги (Терзич, 90), Бонавентура (Мале, 76), Данкан, Амрабат, Иконе (Сапонара, 90), Артур (Пионтек, 76), Гонсалес (Кальехон, 90).
«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп (Спинассола, 90), Смоллинг, Манчини, Рожер, Залевски (аш-Шаарави, 66), Сержиу Оливейра (Занёло, 46), Верету, Кристанте, Пеллегрини (Карлес Перес, 75), Абраҳам (Шомуродов, 90).
Огоҳлантиришлар: Амрабат (19), Манчини (24), Бонавентура (28), Данкан (49).
Изоҳ (0)