«Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд яқин кунларда расман «Манчестер Сити» футболчисига айланади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» ўтган ҳафтада 21 ёшли норвегиялик ҳужумчининг трансфери бўйича келишувни ёпган.
Аввалроқ Манчестер клуби 21 ёшли футболчининг агентлари билан келишувга эришгани ва норвегиялик футболчи ҳафтасига 500 минг фунтдан ортиқ маошга эга 5 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди. Эрлинг ҳафтасига 385 минг фунт маош оладиган «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйнени ортда қолдириб, АПЛдаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши қўшимча қилинган.
Қайд этиш керак, Ҳоландни «Манчестер Сити»дан ташқари, «Реал» ва «Барселона» ҳам ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаганди.
Ҳоланд «Боруссия» билан 2020 йил бошида шартнома имзолаган. Унинг «Зальцбург»дан трансфери немис жамоасига 20 миллион еврога тушган. Ҳоланд «арилар» сафида 88 ўйинда 85 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт портали ҳужумчини 150 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)