«Манчестер Сити» ҳимоячилари Рубен Диаш, Жон Стоунз ва Кайл Уокер жароҳати сабаб Англия Премьер Лигаси доирасидаги қолган 3 та ўйинда иштирок эта олмайди. Бу ҳақда «шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола маълум қилган.
Рубен Диаш Англия чемпионатининг 36-турида «Ньюкасл»га қарши ўйинда (5:0) мушаклари шикастлангани учун танаффусда алмаштирилди. Аввалроқ Уокер тўпиғидаги муаммолар туфайли Чемпионлар Лигаси 1/2 финалининг жавоб ўйинини (1:3) ўтказиб юборганди, Стоунс эса сонидан олган жароҳати туфайли охирги икки баҳсда қатнаша олмаган.
«Манчестер Сити» сўнгги турларда сафарда «Вулверҳэмптон» ва «Вест Ҳэм» билан ўйнайди ва ўз майдонида «Астон Вилла»га қарши баҳс юритади.
Жамоа 36-турдан кейин 86 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги битта кам ўйин ўтказган «Ливерпуль»нинг очколари сони 83 тани ташкил қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)