Ижтимоий тармоқларда 5 май куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Алпомиш» кураш мажмуаси биносининг томи қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди. Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, содир бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазият жойида кўриб чиқилганда қуйидагилар аниқланган:
- кураш залининг умумий майдони 2800 метр/квадрат бўлиб, ҳозирги кунда кураш зали томининг бир қисми бузилиб, ерга қулаб тушган (тахминан 1700 метр/квадрат);
- кураш залининг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, «Кисловодск» типидаги фазовий металл конструкциялардан фойдаданилган;
- бузилган том қисми яроқсиз ҳолатда;
- кураш зали биноси 1999 йилда қурилган.
Бундан аввал Қашқадарёдаги кучли шамол ҳокимият биноси ва бозор томига зарар етказгани, Самарқандда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборгани, Қум бўрони Пешку ҳокимлиги биносининг томини учириб кетгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)