• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Отувга ҳукм қилинган новвойлар, Паркентга май ойида ёғган қор, америкаликлар ёрдамисиз жиловланган Мингбулоқ. Ўзбек матбуоти 5 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 5 май, пайшанба

    5 май — «Правда»дан бошқа совет газеталари Советлар мамлакатининг бош газетаси — «Правда» шарафига мадҳиялар эълон қиладиган кун. Мамлакатда «Правда»нинг «туғилган куни» Совет матбуоти куни деб ҳам эълон қилинган. 1932 йилда аҳвол ҳали унчалик ёмон эмас — тўрт саҳифалик «Қизил Ўзбекистон»нинг атиги ярми 20 ёшга тўлган «Правда» ва умуман совет матбуоти мадҳига бағишланган, холос.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 май сонидан лавҳа

    Қолган саҳифаларда, ҳар доимгидек, пахта экиш ва пилла етиштиришнинг бориши, бу борадаги «ўпирилишлар ва кўзбўямачиликлар», қайсидир бир колхозларни ёт унсурлар босгани ҳақидаги шикоятномалар ва яна бошқа совхозлар шундай ёт унсурлардан тозалангани ҳақида тантанавор ҳисоботлардан иборат. Айни вақтда, мана бундай қисқа ахборотлар ҳам учрайди (Бадриддинов иши бўйича суд бошланиш арафасида экани ҳақида аввал ёзилган эди):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 май сонидан лавҳа

    Газетанинг кейинги саҳифаларида «Осиёхлеб»нинг «иқтисодий аксилинқилобда айбланган» собиқ ходимларига нисбатан суд томонидан чиқарилган ҳукмлар ҳақида қисқа ахборот берилган. Маълум бўлишича, бу иш бўйича айбланган 10 киши (уларнинг фамилияси хабарда бирма-бир санаб ўтилган) «социал ҳимоянинг энг олий чораси — отилишга ҳукм қилинган».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 5 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 5 май, шанба

    Юқоридаги «1932 йилда аҳвол ҳали унчалик ёмон эмас» деган гап — бу 1962 йилги совет газеталарига таққослаб айтилган гап. «Қизил Ўзбекистон»нинг 1962 йил 5 май сонини 95 фоизга «Правданома» деб атаса бўлади. Газета муқовасида Ўзбекистон халқ рассоми Кайдалов 50 ёшга тўлган «Правда»га атаб чизган чизган плакат:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 май сонидан лавҳа

    Сурат остида эса «қадрдон газетамиз — ‘Правда’ни, ҳаётимизнинг шонли йўлдошини унинг шонли юбилейи билан қувона-қувона табриклаган» Ўзбекистон ёзувчиларининг табрикномаси (ёзувчилар рўйхатида Ойбек, Ғофур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Зулфия, Мақсуд Шайхзода, Асқад Мухтор, Иззат Султон, Рамз Бобожон кабилар бор):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Правда»га алоқадор бўлмаган икки хабардан бири — АҚШ президенти Жон Кеннеди Оқ уйда совет космонавти Герман Титовни қабул қилгани ҳақида. «Майор Титов, — деди Жон Кеннеди. — Америка халқи каби мен ҳам Сизни Қўшма Штатларда табриклашим билан жуда хурсандман. Мен Сизнинг жасоратингизга қойил қолдим».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 5 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 5 май, сешанба

    Агар Мустақиллик бўлмаганида, шубҳа йўқки, 1992 йилги Ўзбекистон газеталари «Правда»нинг 80 йиллигига бағишланган қасидалар билан тўлган бўларди. Бахтимизга, «Халқ сўзи» ва «Ўзбекистон овози» каби марказий газеталарнинг 1992 йил 5 май сонидаги бош материал — Мингбулоқдаги нефть фаввораси бўйсундирилгани ва президент Каримов нефтчиларни бу муваффақият билан табриклагани ҳақидаги ахборот.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    Аввал ёзилганидек, 1992 йил апрель ойининг охири — май ойининг бошлари Ўзбекистон учун оғир келган — тинимсиз ва кучли ёғингарчиликлар оқибатида мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида тошқинлар юз берган. Президент Ислом Каримов табиий офатлардан энг кўп жабр кўрган ҳудудлар — Қашқадарё ва Бухорога ўзи бориб, вазиятни ўргангани ҳақида хабарлар берилган. Газеталар бу сафар давлат раҳбарининг Жиззахга қилган шундай сафари ҳақида ахборот берган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    Табиат инжиқликлари эса давом этмоқда — 2 май куни Бўстонлиқ ва Паркент туманларида қор ёққан, Хоразм вилоятида эса ҳаво ҳарорати 0 даражадан ҳам пасайиб кетган.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми»нинг хабар беришича, апрель ойининг охири — май ойининг бошида Тошкент шаҳрида камида 16 киши қўзиқориндан заҳарланган, улардан камида бир нафари вафот этган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    Журналист Жалолиддин Сафонинг «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган «Афғон иродаси» мақоласидаги баъзи тафсилотлар, хусусан, 1979 йили совет қўшинларининг Афғонистонга бостириб кириши учун эълон қилинган расмий асослар 2022 йил февралида бошланган қуролли можаронинг бошланиши учун илгари сурилган расмий асосларни эслатиб юборади:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    Шароф Рашидов ҳаёт бўлганида, 1992 йили 75 ёшга тўлган бўларди. «Ўзбекистон овози» газетаси юбилейга бағишлаб, бир саҳифалик «Шарофнома» номли рукн ташкил қилган. Унда Шароф Рашидович билан бирга ишлаган кишиларнинг хотиралари, оддий ўзбекистонликларнинг Ўзбекистон марҳум раҳбари ҳақидаги фикрлари бериб борилади. Масалан, Тошкент шаҳридан Хайрулла Нуриддиновнинг фикрлари:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    Газетанинг тожикистонлик муштарийларидан бири эса Қашқадарёдаги туманлардан бирига Шароф Рашидов номини беришни таклиф қилган (орадан салкам 30 йил ўтиб, Рашидовнинг номи у туғилган Жиззах вилоятидаги туманлардан бирига берилди):

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 5 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда 100 минг кишилик намойиш, ишсизлик нималигини тушуна бошлаган Ўзбекистон, Лос-Анжелесда исён. Ўзбек матбуоти 4 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкент моховзори ўрнида қурила бошлаган комбинат, «Озодлик» радиоси билан ишлайдиган «Халқ сўзи», «Ташселмаш»дан шеърий репортаж. Ўзбек матбуоти 1 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Сел ва бўронлар ичида қолган Ўзбекистон, давлат тилини ўргатиш — «миллий бурчимиз», Тошкентга элчи қилиб жўнатилган Филипп Филиппович. Ўзбек матбуоти 30 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    05.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   59356
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қорақалпоғистон ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.