Колумбиянинг Москера шаҳри кўчаларида булутга ўхшаш кўпиклар пайдо бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, бу табиий офатларга боғлиқ эмас, бироқ унинг қандай пайдо бўлганини тушунтиришнинг ҳозирча имкони йўқ.
Маҳаллий ҳукуматга кўра, ноодатий субстанциянинг дарёга ташланган чиқиндилар сабаб юзага келган. Хусусан, унга мамлакат пойтахти — Боготадан сувлар оқиб келади.
Маълумки, маиший ювиш воситаларида ишлатиладиган фаол моддалар ва фосфатлар сув билан аралашганда кўпик ҳосил қилади — бу эса атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиб, инсон организмига зарар келтиради.
Бундан олдин Буюк Британияда «арвоҳ камалак» ҳосил бўлгани, Австралияда 71 минг марта чақмоқ чаққани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)