Қиролича Елизавета II нинг платина юбилейи шарафига 2022 йил 2 июнда бўлиб ўтадиган тантанали маросим олдидан Martell компанияси ушбу тарихий шахсдан илҳомланиб, Барби қўғирчоғини тақдим этди. Бу айнан қироличанинг туғилган кунида эълон қилинди. 2022 йил 21 апрель куни қиролича 96 ёшга тўлди, деб ёзади Elle нашри.
Қўғирчоқнинг кўйлаги фил суяги рангида бўлиб, унга қироллик оиласининг орденларига ўхшаган миниатюра медалёнлари билан безатилган кўк тасма тақилган. Тасмадаги пушти орденни унга отаси Жорж VI, оч кўк рангни эса бобоси Жорж V берган. Қўғирчоқдаги кичкина тож эса қиролича Мария тўй куни таққан тожга ўхшатиб ясалган.
Қиролича Елизавета II қўғирчоғи Букингем саройининг интерьерига ўхшаш тарзда ясалган қутида сотилади.
Изоҳ (0)