Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Коронавирус касаллиги сабабли Исроил ҳукумати мамлакатга кириш истагида бўлган йўловчилар учун янги қоидаларни жорий этди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

Қайд этилишича, Исроилга парвоз қилишдан олдин йўловчилар «Кириш ҳисоботи» шаклини (амал қилиш муддати 48 соат) тўлдириши зарур. Шунингдек, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидан электрон рухсатнома ва бортга чиқишдан олдин тақдим этилиши керак бўлган Греен Пассъни олиши керак.

Исроилдан ташқарида 72 соатдан ортиқ вақт давомида бўлган йўловчилар салбий ПЗР тестини тақдим этиши шарт бўлади. (амал қилиш муддати 72 соат). Тест инглиз тилида бўлиши, рўйхатдан ўтиш пайтида тақдим этадиган паспортнинг рақамини ўз ичига олиши керак.

Исроилга етиб боргач, йўловчилар ўз маблағи эвазига ПЗР текширувидан ўтади ва тест жавоби олинмагунча ўзини-ўзи изоляция қилади.

Исроил орқали транзитга рухсат берилмайди, фуқаролари ва резидентлари бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, Республика комиссияси қарорига кўра, 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонга киришда янги қоидалар жорий этилган. Унга кўра, мамлакатга киришда вакцина олган чет элликлардан ПЗР тест талаб қилиш бекор қилинган. Бундан аввал мажбурий равишда экспресс-тест топшириш талаби бекор қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар