Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати 34-турида «Эспаньол»ни мағлуб этиб (4:0), муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Мадридликлар устози Карло Анчелотти Ла Лига чемпионлигини қўлга киритган энг ёши катта (62 ёш-у 325 кун) мураббийга айланди.

Шунигдек, италиялик мураббий Европанинг топ-5 лигаларида чемпион бўлган тарихдаги илк мураббий бўлди. Анчелотти 2004 йил «Милан» билан А Серияда, 2010 йил «Челси» билан АПЛда, 2013 йил «ПСЖ» билан Лига 1 да ва 2017 йил «Бавария» билан Бундеслига ғолиблигини қўлга киритганди.

Бу «Карло ота» учун «Реал» бошқарувидаги олтинчи ва бутун мураббийлик фаолиятидаги 22-соврин бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар