«Зенит» Россия Премьер Лигасининг навбатдаги турида Москванинг «Локомотив» клубини мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал чемпионга айланди.
Шу тариқа Санкт-Петербург жамоаси кетма-кет тўртинчи марта ва ўз тарихида 8-бор Россия чемпионлигини қўлга киритди. Бу борада «Зенит» фақат «Спартак»дан (10 та соврин) ортда бормоқда.
Питерликлар устози Сергей Семак мураббийлик фаолиятидаги 7-совринга эга чиқди. У футболчилик даврида 10 та соврин ютганди.
Мазкур ғалаба орқали «Зенит» Чемпионлар Лигасининг 2022/23 йилги мавсуми гуруҳ босқичига йўлланма олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)