2 май куни Тошкентнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилиши белгиланган, деб хабар беради «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.
Мазкур масжидларга ташриф буюрувчи фуқароларга қулайлик яратиш, йўлларда пайдо бўладиган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда Рамазон ҳайити байрамида сифатли, хавфсиз жамоат транспорти хизматини кўрсатиш мақсадида махсус автобус йўналишлари ташкил этилмоқда.
Мазкур автобус йўналишлари соат 03:00 дан 06:00 га қадар қуйидаги кўчалар орқали ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб, кетишлари учун хизмат кўрсатади:
Таъкидланишича, ушбу автобус йўналишлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббусига кўра, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан ташкил этилмоқда.
Изоҳ (0)