• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди». Шавкат Мирзиёев Самарқандда транспорт тизимини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди

    Президент Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини ривожлантириш бўйича режалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида Самарқанд шаҳрини истиқболда «миллионлик шаҳарлар»га айлантириш мақсади белгиланган. Бунинг учун 2022 йилда шаҳар ҳудуди 28 минг гектар қилиб кенгайтирилади. Келгуси беш йилда Қорасув мавзеси, Ширин маҳалласи ва вокзал ортидаги ҳудудда 300 минг аҳолига мўлжалланган янги уй-жойлар барпо этилади. Шунингдек, туристлар сони 5 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

    Буларнинг барчаси шаҳарнинг транспорт тизими, йўллари ва йўл инфратузилмасини янгидан кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

    Ҳозирда доимий аҳоли ва туманлардан келувчиларни қўшиб ҳисоблаганда, Самарқанд шаҳрида кунига 925 минг киши ҳаракатланади. Уларнинг катта қисми — 592 минг нафари шахсий автомобилларда юрибди. Жамоат транспортидан бор-йўғи 330 мингдан зиёд аҳоли фойдаланяпти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунга сабаб жамоат транспорти қатнови қулай ва барқарор эмас. Ташувчилар аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб эмас, куннинг «энг даромадли» пайтида ҳаракат қилади. Сўнгги икки йилда 38 та маршрут норентабеллик сабабли тўхтаган, 300 та автобус етишмайди. Шу боис давлат раҳбари Самарқанд шаҳрида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича топшириқ берган эди. Тақдимотда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган таклифлар муҳокама қилинган.

    Унга кўра, жамоат транспорти тармоғи магистрал, етказиб берувчи ва ички йўналишларга ажратилади. Ҳозиргига қўшимча 40 та янги йўналиш, хусусан, аэропорт, вокзал ва тарихий марказларни боғлайдиган 5 та экспресс йўналиш ташкил этилади. Автобуслар катта сиғимлисига алмаштирилиб, марказий кўчаларда уларнинг ҳаракати учун алоҳида йўлак ажратилади. 2022 йилда 80 та, 2023 йилда 100 та электробус олиб келинади. Бекатлар сони кўпайтирилади. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги таркибида Транспорт бўлими ташкил этилади. 1 июлдан бошлаб, Самарқанд вилояти бюджетидан шаҳар транспортига субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент бу ишларда илғор технологияларни қўллаш, йўл ҳаракатини бошқаришни рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратган.

    «Ҳаёт тезлашди, одамларнинг фаоллиги ошди. Лекин жамоат транспорти аввалгидай турибди. Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди. Жамоат транспортига устунлик бериш керак. Дунё тажрибасига қаранглар. ‘Ақлли светофорълар ўрнатиб, йўл ҳаракатини онлайн бошқариб, кўчаларнинг ўтказувчанлигини ошириш зарур. Келгусида ҳамма шаҳарларимизда шундай қиламиз. Самарқанд бунда андоза бўлиши керак», — дейди президент.

    Шу боис, лойиҳани мукаммал қилиш, йўналишларни тўғри ташкил этиш бўйича кўрсатма берилган. Лойиҳани жамоат транспорти ҳолати энг оғир бўлган кўчалардан бошлаб, босқичма-босқич амалга ошириш зарурлиги таъкидланган.

    «Одамлар бу ишларни қулайлигидан сезиши керак. Жамоат транспортида юриш арзон, сифатли ва тез бўлса, йўловчилар шуни танлайди. Бунинг учун инфратузилмани, йўналишларни тўғри ташкил қилиш керак», — дейди давлат раҳбари.

    Шунингдек, Пастдарғом ва Булунғур туманларини Самарқанд шаҳри билан боғлайдиган электропоезд қатновини йўлга қўйиш таклифи билдирилган. Йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш режалари бўйича ҳам ахборот берилган. Бу йил Самарқанд шаҳрида 160 километр йўл таъмирланади, 5 та йўл ўтказгич қурилиши бошланади. 102 та янги бекат ташкил қилиниб, мавжудлари тартибга келтирилади.

    Давлат раҳбари йўллар қуриш ва таъмирлаш билан бирга уларни сифатли сақлаш ҳам зарурлигини таъкидлаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Биз кўп йўл қурдик, лекин унинг эксплуатацияси билан айтарли шуғулланилмади. Йўлларнинг баланси, фойдаланиш муддатининг таҳлили йўқ. Сарфланаётган маблағ мақсадли эмас. Баъзан йўл устига яна йўл қурилади. Шунинг учун қаерга йўл қуриш, қайсини таъмирлашни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати айтиши керак. Чунки кўчалардаги тирбандлик, хавфсизлик шунга боғлиқ», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Ўзбекистон президентининг шу йил 4 апрелдаги «Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларининг махсус эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳудудий ички ишлар органларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари ҳузурига ўтказилган.

    Тақдимотда Самарқанд вилояти махсус эксплуатация-монтаж бўлинмаси томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳам кўриб чиқилган. Самарқанд шаҳридаги 49 та чорраҳада «транспорт оқимини рақамли бошқариш» тизими жорий этилиши, 140 та чорраҳага замонавий светофорлар ўрнатилиши, марказий кўчалар замонавий йўл белгилари билан жиҳозланиши қайд этилган. Натижада светофорда туриш вақти 31 фоизга, ҳаракат вақти 36 фоизга, ҳаракат тезлиги 17 фоизга яхшиланади.

    Йўл қурувчи ташкилотлар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини ўқитиш, малакаси ва дунёқарашини ошириш, танлов асосида ишга олиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилган.

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишганди. «Менимча» кўрсатувида транспорт вазирининг тақдимоти президентга маъқул бўлмагани ҳақида сўз борган. Айнан ушбу кўрсатувда тележурналист Хайрулла Нуриддинов Тошкентга трамвай қатновини қайтариш тарафдори эканини айтиб ўтган эди. Давлат раҳбари 10 февраль куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида фуқаролар мурожаати сабаб трамвайни Тошкентга қайтаришни айтиб ўтган. «Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти», — деган эди президент.

    29.04.2022, 14:47   Изоҳ (0)   13233
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди

    29.04.2022, 14:40

    Ўзбекистонда май 39 даражагача иссиқ об-ҳаво билан бошланиши кутилмоқда

    29.04.2022, 14:09

    Ўзбекистон январь—март ойларида қанча енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлди

    29.04.2022, 13:15

    Бош прокуратура ЎзDJТУ талабаси ўз жонига қасд қилгани юзасидан қўшимча маълумот берди

    29.04.2022, 13:01

    Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити муносабати билан чегирма эълон қилди

    29.04.2022, 12:31

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 апрель куни ёмғир ёғиши мумкин

    29.04.2022, 12:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.