Жанубий Кореянинг Hyundai Motor автомобилсозлик компанияси ва унинг шўъба корхонаси Kia Россияда автомобиль йиғишда давом этаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
«Россиядаги заводимиз фаолиятини тўхтатди ва унинг қайта тикланиши тўғрисида қарор йўқ», — дейилади корпорация баёнотида.
Ўзбекистонда KIA автомобиллари 2020 йилдан бери ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқариш линияси KIA Motors’нинг Россия минтақавий штаб-квартираси назорати остида яратилган.
Бу KIA Motors Russia & CIS компаниянинг йирик лойиҳалардан бири бўлган.
Аввалроқ Ўзбекистонда Kia автомобиллари нархи ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)