«Пахтакор» бош мураббийи Славче Войнески Осиё Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида «Ат-Таъвун»га қарши ўйиндаги ғалабадан (5:4) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин голларга бой ўтди, жамоаларда кўп вазиятлар бўлди. Бунга сабаб биз ҳужумкор футбол ўйнашга интиляпмиз. Яна футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳам ўйинга таъсир кўрсатди. Кетма-кет баҳслардан кейин чарчоқ бўлади.«Пахтакор» мусобақани 6 очко билан якунлаб, D гуруҳида охирги ўринни эгаллади. «Шерлар» ўтказилган 6 ўйиннинг 4 тасида мағлубиятга учраган бўлса, 2 тасида ғалаба қозонди.Футболчиларни ҳалол, ҳужумкор ўйин намойиш қилгани ва охиригача курашгани билан табриклайман. Ғалабани жуда истадик ва бунга эришдик.
Славче Войнески, «Пахтакор» бош мураббийи
Изоҳ (0)