Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал ўйини доирасида «Манчестер Сити» ва «Реал» 26 апрель, сешанба куни ўзаро баҳс юритди.
«Etihad»да ўтган баҳсда жамоалар умумий ҳисобда 7 та гол урди. 2-дақиқада Кевин де Брюйне боши билан гол уриб, ҳисобни очди. 11-дақиқада Габриэль Жезус орадаги фарқни 2 тага оширди. Бироқ 33-дақиқага келиб, Карим Бензема бир уриниш билан ҳисобни қисқартиришга эришди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олди.
Иккинчи 45-дақиқалик аввалида бирданига 2 та гол урилди. Дастлаб Фил Фоден ўз номини таблога ёздириб қўйиб, орадаги фарқни яна иккитага оширган бўлса, орадан ҳеч қанча ўтмай Винисиус Жуниор даҳшатли тезлиги билан ҳисобни қисқартирди. 74-дақиқада Бернарду Сильва супер зарбаси билан тўпни Тибо Куртуа дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйди. 82-дақиқада эса Карим Бензема 11 метрлик жарима зарбасини моҳирона амалга оширди, бироқ бу «қироллик клуби»ни мағлубиятдан қутқариб қола олмади — 4:3
Шу тариқа Хосеп Гвардиола жамоаси драматик руҳда ўтган баҳсда Карло Анчелотти шогирдларидан устун келди. Жамоаларнинг жавоб беллашуви 4 май куни бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финал ўйинида эса «Ливерпуль» ва «Вильярреал» 27 апрель санасида тўқнаш келади.
ЕЧЛ
1/2 финал, дастлабки баҳс
26 апрель, сешанба
«Манчестер Сити» Англия – «Реал» Испания 4:3
Голлар: 1:0 – 2 де Брюйне, 2:0 – 11 Габриэль Жезус, 2:1 – 33 Бензема, 3:1 – 53 Фоден, 3:2 – 55 Винисиус Жуниор, 4:2 – 74 Бернарду Сильва, 4:3 – 82, пенальти Бензема.«Манчестер Сити»: Эдерсон, Стоунз (Фернандиньо, 36), Ляпорт, Рубен Диаш, Зинченко, де Брюйне, Бернарду Сильва, Родри, Фоден, Маҳрез, Габриэль Жезус (Стерлинг, 83).
«Реал»: Куртуа, Карвахаль, Алаба (Начо, 46), Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 79), Кроос, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Асенсио, 88), Родриго (Камавинга, 70).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо (81), Начо (90).
Изоҳ (0)