«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки ўйинида «Реал»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.
«Шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола фаолияти давомида «Реал»ни 12 марта мағлубиятга учратди.
Испаниялик мутахассис фақатгина «Арсенал» (17) ва «Бёрнли»ни (14) Мадрид клубидан кўпроқ мағлуб этган.
Шунингдек, бу Гвардиоланинг «Реал» устидан кетма-кет 3-маротаба ғалаба қозониши. Пеп жамоалари «Реал»билан ўзаро 20 маротаба тўқнаш келган: 12 марта Гвардиола устун келган бўлса, 4 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган, қолган 4 тасида «Реал» зафар қучган.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола «Манчестер Сити»дан аввал «Барселона» ва «Бавария»ни бошқарган.
Изоҳ (0)